

Бу гол 26 ёшли футболчи учун ЕЧЛдаги 34-гол бўлди. Бу борада Мюллер «Реал» ва «Монако» собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентесни ортда қолдирди ҳамда мусобақа тўпурарлари орасида 12-ўринга чиқиб олди. Чемпионлар лигасида энг кўп голни "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду урган - 88та гол.


