UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  7 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  0 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  0 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   1 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  10 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  14 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  7 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк Янгиликлар

ЕЧЛ. "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк

Европа яшил майдонларида Чемпионлар лигаси нимчорак финал жавоб учрашувлари давом эттирилмоқда.

... РКуннинг марказий беллашуви Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади. Дастлабки учрашувда "Олд Траффорд"дан 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтган ПСЖ "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Учрашувдан матнли трансляцияни айнан шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЕЧЛ
Нимчорак финал, жавоб ўйини
06.03.2019
"Парк де Пренс", Париж
ПСЖ - "Манчестер Юнайтед" 1:3

Голлар: Лукаку (2, 0:1), Бернат (12, 1:1), Лукаку (30, 1:2), Маркус Рэшфорд 90
ПСЖ:
Буффон, Тьяго Сильва, Кимпембе, Керьер (Паредес, 70), Маркиньос, Верратти, Мбаппе, Ди Мария, Дани Алвеш, Бернат, Дракслер (Менье, 70).
"Манчестер Юнайтед": Де Хеа, Янг, Байи (Далот, 35), Смоллинг, Линдельоф, Шоу, МакТоминей, Перейра, Фред, Рэшфорд, Лукаку.

ПСЖ

Хуан Бернат - 12'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

07/03/2019, 00:00

3
:
1
Тугади

Манчестер Юнайтед

Ромелу Лукаку - 2', Ромелу Лукаку - 30', Маркус Рэшфорд - 90'

Стадион: Parc des Princes, 47441 томошабин

Бош ҳакам: Дамир Скомина

45'
90'
12'  Хуан Бернат
12'  Килиан Мбаппе
34'  Анхель Ди Мария
70'  Тило Керер (Леандро Паредес)
70'  Юлиан Дракслер (Тома Менье)
75'  Леандро Паредес
90'  Маркиньос
90'  Даниэл Алвес (Эдинсон Кавани)
2'  Ромелу Лукаку
30'  Ромелу Лукаку
30'  Маркус Рэшфорд
36'  Эрик Байи (Диогу Дало)
80'  Андреас Перейра (Тахит Чонг)
87'  Эшли Янг (Мэйсон Гринвуд)
90'  Маркус Рэшфорд
90'  Люк Шоу


Учрашув якунланди. Сульшер бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед"дан фантастик камбэк!!!!!

90+2. Гооооооооооолллллллл, Маркус Рэшфордддддд МЮни тарихий ғалаба сари бошлади.

90+1. Дамир Скомина ВАРга мурожаат қилганидан кейин парижликлар дарвозасига пенальти белгилади.

69. Кутилмаганда Дракслер жароҳат олди. У ўзини алмаштиришни сўради. Унинг ўрнига Менье майдонга тушди.

65. Ўйин сурати тушиб кетди.

60. Ди Мариянинг узоқ масофадан берган зарбасини Де Хеа ушлаб олди.

56. АЖОЙИБББ ГООЛЛЛЛ ЭМАСССС!!! Футбол тили билан айтганда "замах" бўлди. Албатта, ПСЖнинг бу ҳужумини ва Ди Мариянинг голини тарифлашга тил ожиз. Аммо оффсайд борлиги яққол кўриниб турганди.

54. Йўқ, биринчи бўлимда ҳам МЮ ёмон ўйнамади. Улар шунчаки ўз услубида ўйнашмоқда. Рақибни кутиб олиб, кескин қарши ҳужум. Ҳозирги дақиқаларда ҳам шундай ўйин.

52. ПСЖ хавфли ҳужумга ўтганди. Аммон Линдельоф ўз жойида анчагина ишончли ўйин кўрсатмоқда бугун.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45. Тайм шундай паллада тугаганидан ПСЖ хурсанд бўлиши керак. МЮ анчагина хавфлилашганди.  Яна бир неча дақиқалар бўлганида "Юнайтед" яна бир гол уриб қўйиши ҳеч гап эмасди.

44. Биринчи бўлимнинг энг яхши футболчиси сифатида Фредни келтирсак бўлади. У бугун шунчаки ажойиб ўйин кўрсатмоқда.

43. ЗАРБААААА!!!! Керьер Буффон дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди. Аммо италиялик посбон автоголга йўл қўймади.

39. Шу ўринда эслатма: Лукаку сўнгги 3 ўйинда 6 гол урди

36. ЗАРБААААА!!! Рэшфорд хавфли зарба берди. Ноаниқ, аммо оффсайд.

35. Ана ҳолос! Байи жароҳат олди. Унинг ўрнига Далот майдонга тушди.

30. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛ!!!!! Рэшфорднинг зарбасидан кейин Буффон тўпни қўлидан чиқариб юборди. Керакли пайтда керакли жойда пайдо бўлган Лукаку қайтган тўпга аниқ зарба берди ва ҳисобни ўзгартирди, 1:2.

29. Рэшфорд тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Бироқ унинг сўнгги пасини ҳеч ким тушунмай қолди. Оқибатда МЮнинг камдан кам ҳужуми тўхтади

26. "Юнайтед" футболчилари индивидуаллик жиҳатдан ПСЖдаги ҳамкасбларидан ортда қолмоқда. 

23. Ўйин "Юнайтед"нинг ярим майдонида кечмоқда. Манкунианликлар "Парк Де Пренс"на иккита автобус билан ташриф буюришган чоғи.

20. ЗАРБАААААААААА!!!! ПСЖнинг ҳужуми ўта хавфли чиқди. Якунда Бернатнинг зарбасини Де Хеа қайтарди.

16. ПСЖ ҳужумга ўтди. Алвешнинг пасидан кейин Мбаппе ўткир бурчакдан зарба берди. Ноаниқ.

12. ГООООООООООООООЛЛЛ!!!! БЕРНАТТТТТ!!!! Килиан Мбаппенинг ажойиб пасидан кейин Хуан осонлик билан гол киритди. "Юнайтед" ҳимояда ётавергани учун жазоланди.

11. ПСЖ босимни оширмоқда. "Юнайтед"нинг ажойиб ҳимояси эса бунга туриб бермоқда.

7. Қанотдан Керьер тўпни марказга оширди. Мбаппе зарба бера олмади. Иккинчи темпда ҳам ҳудди шундай ҳужум уюштирди парижликлар. Эндиги зарбани ҳимоячилар қайтарди.

6. ПСЖнинг босими бошланмоқда. Ҳозирча зарба йўқ.

4. Учрашув сурати тенглашди. Ҳозирча тўп асосан марказда ўйналмоқда.

2. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! ЛУКАКУУУУУУ!!! Ромелу рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланди, 0:1!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашув ўтадиган "Парк Де Пренс" осмони узра ёмғир ёғмоқда. Кўрамиз, бу ўйинга қанчалик таъсир қиларкин...

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика