

Голландиялик ҳимоячи "Барселона"га қарши "Камп Ноу" стадионида ўтган баҳс давомида 34,5 км/соат тезлик кўрсатганди. Ўша вазиятда каталонияликлар қарши ҳужумга ўтиб кетишмоқчи бўлишди ва бунинг уддасидан ҳам чиқишганди. Аммо, ван Дейкнинг супер тезлиги эвазига ҳужум гол билан якунланмай қолганини таъкидлаш лозим.



