UZ

Сўнгги янгиликлар

20:34Шавкат Саидов: “Бугунги баҳс тақдирини стандарт вазиятлар ҳал этди”  0 20:31Иньеста "Реал"ни табриклади  0 20:05Стадиондан селфи №3 ФОТО  14 20:03Антонио Конте: "Олға, "Челси"  0 20:00Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. LIVE ҳисоблар  57 19:36"Аякс" МЮга қарши ўйинни янги формада ўтказади  3 19:18"Ислом бирдамлик ўйинлари". Спортчиларимиз тантанали кутиб олинди ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:13Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - ярим финалда!  28 19:08ПСЖ скаутлари "Лацио" - "Интер" ўйинига ташриф буюришди  0 18:45Вальверде "Барселона"ни бошқариши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади  5 18:14Дембеле жароҳат туфайли "Тоттенхэм" билан Гонконгга учмайди  0 17:43"Боруссия"дагилар Бундеслигадаги учинчи ўриндан мамнун  0 17:24Интервью. Абдумавлон Абдужалилов: “Дербида ғалабадан бошқа йўлимиз йўқ”  2 17:12Чемпионлар лигаси финал баҳсидан аввал Black Eyed Peas қўшиқ куйлайди  7 17:01Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд ва Эрон ярим финалда  0

18 мар 09:00
Янгиликлар

ЕЧЛ: Мадриддаги қизиқарли ва Лондондаги муҳим ўйин

Бугун ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.

"Реал" ўз майдонида "Шальке"ни қабул қилса, "Челси" Лондонда "Галатасарой" билан беллашади. Мадриддаги баҳс тақдири деярли ҳал этилган ва бу ўйин расмиятчилик учун ўтказилиши ҳеч кимга сир эмас. Футболдаги "сюрприз" ва "сенсация"лар кўп учрайди, тўғри. Лекин Мадридда "Реал"ни "Шальке" жамоаси ўта йирик ҳисобда мағлуб этиши ақлга сиғмайдиган ҳолат. "Шальке"да имконият йўқ деб ким айтди? Бор имконият. Улар ҳали ЕЧЛдаги парвозини якунлашгани йўқ. Давом эттириши учун эса битта имкон бор ва фақат битта. "Шальке" футболчилари Касильяс дарвозасига олтита тўп киритишлари талаб этилади ва камида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқмасликлари керак. Уддаласа бўладиган иш. Фақат буни "PES" ёки "FIFA"  ўйинларида шоввозлар уддалай олишларига ишонаман. Карло Анчелотти бугун кўпроқ ёшларга имкон яратиб бериши ва ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган футболчиларни бошланғич таркибга киритса керак. Карло Анчелоттининг ҳамкасби Келлер ҳам ушбу режани тузиб чиқаётганини яширмади. Демак бу ўйин зерикарли бўлмайди. Оддий ва содда, асосийси, чиройли баҳс бўлиши мумкин.


Лондондаги учрашув эса муҳимлиги ва тўқнашув тадқири номаълумлиги билан Мадриддагиси билан катта фарқ қилади. Бу ерда кескин кураш ва аёвсиз жанг бўлиши шубҳасиз. Жозе Робертога қарши. Снейдер Азарга ва Дрогба Это`Ога қарши. Бу беллашув ўзининг нозиклиги билан бошқа жавоб ўйинларидан ажралиб туради. Моуриньо такидлаганидек, бу баҳсда сўнгги сонияларгача ғолиб номи аниқланмаса керак. "Галатасарой" таркиби кучсиз эмас. Тажриба ва иштиёқ бирлаштирилган. Турк жамоаси таркибида ЧЛда зафар кучган футболчилар бор ва уларни тажрибаси айнан шундай ўйинларда ас қотади. "Челси" вакиллари эса адашишга ҳақлари йўқ. Жамоа ўтган ҳафта сўнггида кутилмаганда "Астон Вилла"га имконият бой бериб қўйди ва мухлислар олдидаги қарзини кейинги босқич чиптаси билан ювиш учун ажойиб имконият. Жозе Моуриньо бундай муҳим ўйинларда жамоани қандай тайёрлашни жуда яхши билади. Жозе айнан шундай катта ўйинлардаги мураббийлар ичида катта мутахассис десак муболаға бўлмайди. Роберто Манчинида бу борада бироз тажриба камроқ. Лекин Манчинининг асосий қуроли бу Снейдер ва Дрогба. Бу футболчилар жамоасининг ўйини чиқмай турган пайтда ҳам ўзлари-ўзларига имконият яратиб гол уриб кетадиган футболчилар тоифасидан саналишади. Бундай футболчилар кам. "Челси" таркибида ҳам бор, лекин уларда Дрогба ва Снейдер каби тажриба йўқроқ. Бир сўз билан айтганда, Европа Чемпионлар лигаси ўйинларида оддий учрашувлар бўлмайди. Кўринг ва завқланинг! Зерикиб қолмайсиз.


ЕЧЛ, 1/8 финал жавоб ўйинлари.

"Реал" - "Шальке" (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол2", "Спорт")

"Челси" - "Галатасарой" (00:45 "НТВ-ПЛЮС Футбол")

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович! Туғилган кунингиз билан, Самвел Вячеславович!
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бугун 46...  106
Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН!  ФОТО + ВИДЕО Испания. "Реал Мадрид" 5 йилдан сўнг ниҳоят ЧЕМПИОН! ФОТО + ВИДЕО
Испания чемпионатининг 38-туридан ўрин олган "Малага" –...  104
Эшитдик-да: МТЖ легионерлари олий лига футболчиларига қарши баҳслашишади Эшитдик-да: МТЖ легионерлари олий лига футболчиларига қарши баҳслашишади
21 май куни олий лига клубларининг аксар футболчиларидан иборат терма ...  69
Олтита гол, учта пенальти, иккита "қизил" - буларнинг ҳаммаси битта ўйинда. ВИДЕО Олтита гол, учта пенальти, иккита "қизил" - буларнинг ҳаммаси битта ўйинда. ВИДЕО
Кеча олий лиганинг 11-туридан ўрин олган "Бухоро" -...  54
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: