UZ

Сўнгги янгиликлар

01:55АПЛ. 5-турнинг охирги ўйини якунланди, мусобақа жадвали билан танишинг  1 01:50А Серия. 3-турнинг сўнгги баҳси ўтказилди, турнир жадвали билан танишинг  0 01:30Клопп дунёнинг энг яхши клуби қайси эканлиги ҳақида фикр билдирди  1 01:00Тер Штеген: "Нойернинг сўзлари адолатсиз"  3 00:35Коутиньо: "Бавария" худди оиладек, аввалги клубларда бундай эмас эди”  9 00:30Ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   178 00:25"Ростов" ғалаба қозонди ва "Краснодар" ҳамда "Зенит"га етиб олди  101 23:55Льоренте: "Ливерпуль"дан қасос олмоқчиман”  6 23:40ЕЧЛ. "Манчестер Сити" дастлабки тур учун қайдномани эълон қилди  3 23:20Касильяс юрак хуружидан кейинги ҳолати ҳақида айтди  2 22:45ОЧЛ. Хави шогирдлари ярим финалнинг илк иштирокчисига айланди  17 22:35Клублар ўртасидаги ЖЧ-2019га қуръа ташлаш маросими ўтказилди   3 21:41"Ростов" – "Ахмат". Асосий таркиблар эълон қилинди  37 21:27Элдор Шомуродов: "Вазиятлардан унумли фойдаланяпман. Биринчи даврада 10 та гол урсам, "планка"ни баландроқ кўтараман"  20 21:20Шавкат Мирзиёев ОФК раҳбарини қабул қилди  15

ЕЧЛ. "Ливерпуль"нинг энг яхши 7 сафар ўйини Янгиликлар

ЕЧЛ. "Ливерпуль"нинг энг яхши 7 сафар ўйини

"Ливерпуль" жамоаси "Бавария" устидан қозонган ғалабаси орқали Юрген Клоппнинг қизиллар устозига айланганидан бери энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди.

Биринчи ўйинда голсиз дуранг қайд этилган учрашувдан сўнг, мерсисайдликлар Садио Маненинг дубли ва ван Дейкнинг голи эвазига ишончли 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, мюнхенликларни мусобақадан чиқариб юборди.

Шу ва бундан қизиқарли кечган "Ливерпуль"нинг сафар ўйинларида кўрсатган намойишларини ёдга оламиз. Албатта, 2005 йил Истанбулда кечган баҳс ажойиб ва эсда қоларли бўлса ҳам, нейтрал майдонда ўтказилган"Ливерпуль" - "Милан" 3:3 ўйини киритилмади. 


7. ПСВ 0-3 "Ливерпуль" (2007)

Рональд Куманнинг ПСВ клубига қарши ЕЧЛнинг чорак финал баҳсида қизиллар ярим финалга чиқиш учун анча қийналишган. Ушбу ўйинда Стивен Жеррард, Йон Арне Рийсе ва Питер Кроуч "Ливерпуль" жонига оро кириб интизорлик билан кутилган кечани тақдим этган. 

Мазкур ўйини орқали жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитез классик футбол намойиш этган. 2005-йилдаги  Истанбулда ўтказилган финал, уларни УЕФА Чемпионлар Лигасининг бешинчи кубогини тақдим этади. Ўша мавсум финалда Италиянинг "Милан" жамоасини ажойиб "камбек" эвазига доғда қолдирган мерсисайдликлар, 2007-йил Афинада ўтказилган мусобақа финалида бу сафар миланликларга имкониятни бой бериб қўяди - 1:2. 


03.04.2007

ПСВ - "Ливерпуль" 0:3

«ПСВ» (Эйндховен), 35 000 томошабин

Ҳакам: Лайек Бертран (Ванн, Франция)

Голлар: 0:1 — 27 Жеррард, 0:2 — 49 Рийсе, 0:3 — 63 Крауч.

ПСВ — Эурелио Гомес, Ян Кромкамп (Чаба Фехер, 68), Мануэль да Кошта, Карлос Сальсидо, Мика Вяйринен, Жейсон Кулина, Эдисон Мендес (Патрик Клюверт, 51), Тимми Симонс, Филип Коку, Диего Тарделли, Жефферсон Фарфан (Сунь Сян, 46).

Ливерпуль — Пепе Рейна, Жейми Каррагер, Стив Финнен, Йон-Арне Рийсе (Будевейн Зенден, 66), Фабио Аурелио (Марк Гонсалес, 75), Даниэл Аггер, Стивен Жеррард, Хаби Алонсо, Хавьер Маскерано, Питер Крауч (Жермейн Пеннант, 85), Дирк Куйт.

Огоҳлантиришлар: Маскерано (39), Клюверт (64), Фехер (72), Куйт (90).

Жавоб ўйини — 0:1.


6. "Порту" 0-5 "Ливерпуль" (2018)

Португалия грандига қарши "Ливерпуль"нинг мазкур ўйини  мерсисайдликлар 9 йил ичида биринчи марта плей-офф босқичида иштирок этаётганлигини кўрсатиб турарди. "Порту" Клопп жамоаси учун мураккаб жамоага айланган ва  ўша мавсум давомида фақатгина Лисабоннинг "Спортинг" клубига қарши иккита ўйинда ҳам ютқазганди. "Ливерпуь"нинг ҳужум чизиғидаги триоси учун аталган кечада "аждарлар" меҳмонларга йирик ҳисобда имкониятни бой беришади. 

Бу ўйин ўтган йили ўтказилган ва мавсум охирида Клопп ва унинг жамоасидан яна омад юз ўгиради. Мадриднинг "Реал" клуби Киевда бўлиб ўтган финал учрашувида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.


14.02.2018

"Порту" - "Ливерпуль" 0:5

Драгау (Порту, Португалия), 47 718 томошабин

Ҳакам:  Даниэле Орсато (Италия)

Голлар: 0:1 — 25 Мане, 0:2 — 29 Салаҳ, 0:3 — 53 Мане, 0:4 — 69 Фирминьо, 0:5 — 85 Мане.

Порту —  Жозе да Са, Рикарду, Алекс Теллес, Диего Рейес, Иван Маркано, Эктор Эррера, Отавио (Хесус Корона, 46), Сержиу Оливейра, Тикиньо (Гонсало 

Пасьенса, 74), Мусса Марега, Ясин Браими (Мажис Уорис, 62). Бош мураббий: Сержиу Консейсау.

Ливерпуль — Лориус Кариус, Эндрю Робертсон, Деян Ловрен, Виржил ван Дейк, Трент Александр-Арнольд (Жозеф Гомес, 79), Жордан Хендерсон (Жоэль Матип, 75), Жеймс Милнер, Муҳаммад Салаҳ, Роберто Фирминьо (Дэнни Ингс, 80), Садио Мане. Бош мураббий: Юрген Клопп.

Жавоб ўйини — 0:0.



5. "Реал Мадрид" 0-1 "Ливерпуль" (2009)

Исроиллик Йосси Бенаюннинг голи ўйин тақдирини ҳал қилган. Ўша пайтлари "Бланкос" сафида Фабио Канавваро, Арьен Роббен ва Рауль синагри топ 

футболчилар ўйнашган. Ушбу қарама-қаршиликда Рафа Бенитес жамоаси икки ўйин натижасига кўра 5:0 ҳисобида ғалаба қозонганини айтиш керак. 


25.02.2009

"Реал Мадрид" - "Ливерпуль" 0:1

Сантьяго Бернабеу (Мадрид, Испания), 85 000 томошабин

Ҳакам: Роберто Розетти (Италия)

Гол: 0:1 — 82 Йосси Бенаюн.

Реал Мадрид — Икер Касильяс, Пепе, Серхио Рамос, Фабио Каннаваро, Марсело (Гути, 46), Габриэль Хайнце, Фернандо Гаго, Арьен Роббен, Лассана Диарра, Рауль, Гонсало Игуаин. Бош мураббий: Хуанде Рамос

Ливерпуль — Пепе Рейна, Фабио Аурелио, Альваро Арбелоа, Жейми Каррагер, Мартин Шкртел, Альберт Риера (Стивен Жеррард, 88), Хаби Алонсо, Йосси Бенаюн, Хавьер Маскерано, Фернандо Торрес (Райан Бабель, 62), Дирк Куйт (Лукас Лейва, 90+2). Бош мураббий: Рафаэль Бенитес.

Огоҳлантиришлар: Каннаваро (47), Торрес (56), Маскерано (67), Риера (83), Гаго (87).

Жавоб ўйини — 0:4.



4. "Ювентус" 0-0 "Ливерпуль" (2005)

Чорак финалнинг биринчи баҳсидан сўнг "Ливерпуль" устунликка эга бўлиб турган эди. "Энфильд"даги илк ўйинда 2:1 натижасида ғалаба қозонган жамоа, туринда Алессандро Дель Пиеро ва Златан Ибрагимовичи бор жамоа майдонида ҳимоявий мастер-класс кўрсатиб ғалабага тенг дурангга эришади. Стивен Жеррардсиз ўтган ўйинда Жими Траоре ва Игор Бишчан сингари футболчилар "кекса сеньора"га қарши ишончли ҳаракат қилишган.

Кейинчалик испаниялик мутахассис бошқарувида ярим финал босқичида Жозе Моуриньонинг "Челси" клуби ҳам мағлуб этилиб, Истанбулда ўтказилган финалга йўл олади ва... қолганини жуда яхши биласиз.


13.04.2005

"Ювентус" - "Ливерпуль" 0:0

«Делле Альпи» (Турин), 55 464 томошабин

Ҳакам: Валентин Иванов (Россия)

Ювентус —  Жанлуижи Буффон, Фабио Каннаваро, Лилиан Тюрам, Жанлука Замбротта, Паоло Монтеро (Жанлука Пессотто, 83), Мауро Каморанези (Стивен Аппиа, 84), Эмерсон, Павел Недвед, Рубен Оливера (Марсело Салайета, 46), Алессандро Дель Пьеро, Златан Ибрагимович. Бош мураббий: Фабио Капелло. 

Ливерпуль — Ежи Дудек, Жейми Каррагер, Стив Финнен, Сами Хюпия, Йон-Арне Рийсе, Жимми Траоре, Хаби Алонсо, Луис Гарсия (Антони Ле Таллек, 85), Антонио Нунес (Владимир Шмицер, 58), Игор Бишчан, Милан Барош (Джибриль Сиссе, 75).

Огоҳлантиришлар: Алонсо (29), Монтеро (52), Ибрагимович (62), Замбротта (65), Эмерсон (75), Финнен (78).

Биринчи ўйин — 1:2.



3. "Манчестер Сити" 1-2 "Ливерпуль" (2018)

Пеп Гвардиоланинг кучли жамоаси "Манчестер Сити" биринчи ўйинда "Ливерпуль" майдонидан жуда ёмон кайфиятда уйга қайтишади. Жавоб ўйинида 3:0 натижасини йўққа чиқариш учун ҳаракат қилган "шаҳарликлар" ўйини яхши бошлайди ва Габриэл Жесуснинг 2-дақиқада киритган голи улар ҳали таслим бўлмаганини кўрсатиб турарди. Бироқ, Клопп жамоаси ваҳимага тушмайди ва германиялик мураббий қўлостида ЕЧЛда энг яхши ўйинлардан бири намойиш этилади. Салаҳ ва Фирминьо сўнгги 10 йилда биринчи бор "Ливерпуль"ни УЕФА мусобақасининг ярим финалига олиб чиқишади. 


10.04.2018

"Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 1:2

«Этихад Стэдиум» (Манчестер), 53 461 томошабин

Бош ҳакам: Матеу Лаос (Испания)

Голлар: 1:0 — 2 Жезус, 1:1 — 56 Салаҳ, 1:2 — 77 Фирминьо.

Манчестер Сити — Сантана Эдерсон, Николас Отаменди, Кайл Уокер, Эмерик Лапорт, Давид Сильва (Серхио Агуэро, 66), Фернандиньо, Кевин де Брюйне, Раҳим Стерлинг, Лерой Сане, Бернарду Силва (Илкай Гюндоган, 74), Габриэль Жезус. Бош мураббий: Пеп Гвардиола.

Ливерпуль — Лориус Кариус, Деян Ловрен, Виржил ван Дейк, Эндрб Робертсон, Трент Александр-Арнольд (Натаниэл Клайн, 81), Жеймс Милнер, Жоржиньо Вейналдум, Алекс Окслейд-Чемберлен, Роберто Фирминьо (Рагнар Клаван, 81), Муҳаммад Салаҳ (Дэнни Ингс, 90), Садио Мане. Бош мураббий: Юрген Клопп. 

Биринчи ўйин — 0:3. 



2. "Бавария" 1-3 "Ливерпуль" (2019)

Яқинда бўлиб ўтган ва унинг муҳокамаси совуб улгурмаган учрашув. Двстлабки ўйинда 0:0 натижасидан кейин, "Альянз Арена"да ўтказиладиган жавоб ўйинида мухлис-у мутахассислар майдоннинг шунчаки "ёниши"ни таҳмин қилишган эди. Амалда ҳам деярли шундай бўлди. Бироқ, Маненинг иккита голи ва ван Дейкнинг боши билан берган ажойиб зарбаси ўша куни мезбон жамоа мухлислари ҳафсаласини пир қилгани бор гап.   


13.03.2019

"Бавария" - "Ливерпуль" 1:3

Альянц-Арена (Мюнхен, Германия), 68 145 томошабин

Бош ҳакам:  Даниэле Орсато (Италия)

Голлар: 0:1 — 26 Мане, 1:1 — 39, автогол Матип, 1:2 — 69 ван Дейк, 1:3 — Мане.

Бавария — Мануэль Нойер, Рафинья, Давдид Алаба, Никлас Зюле, Матс Хуммельс, Тьяго Алькантара, Хави Мартинес (Леон Горецка, 72), Хамес Родригес (Ренату Саншеш, 79), Франк Рибери (Кингсли Коман, 61), Серж Гнабри, Роберт Левандовски. Бош мураббий: Нико Ковач (Хорватия).

Ливерпуль — Алиссон Беккер, Эндрю Робертсон, Жоэль Матип, Трент Александр-Арнольд, Жордан Хендерсон (Фабиньо, 13), Жеймс Милнер (Адам Лаллана, 87), Жоржиньо Вейналдум, Муҳаммад Салаҳ, Роберто Фирминьо (Дивок Ориги, 83). Бош мураббий: Юрген Клопп.

Биринчи ўйин — 0:0.



1. "Барселона" 1-2 "Ливерпуль" (2007)

Мазкур тўқнашувда "Ливерпуль" жуда ҳам тажовузкор ўйнаган каталонияликларга қарши ақлли ва аҳил жамоа сифатида намоён бўлади. Айнан ушбу қарамақаршиликда Роналдиньо, Месси, Савиола ва Деку каби футбочлилар ўз маҳоратини кўрсатиб "Камп Ноу"ни ларзага солган эрса-да, якунда Крейг Беллами ва Йон-Арне Рийсенинг голлари мерсисайдликларга ғалаба тақдим этади. Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши деб айтишадику. Келинг яхшиси, ўзингиз ҳам ушбу тўқнашув атмосферасидан баҳраманд бўлинг. 


21.02.2007

"Барселона" - "Ливерпуль" 1:2 

Камп Ноу (Барселона, Испания), 95 000 томошабин

Бош ҳакам: Кирос Вассарас (Греция)

Голлар: 1:0 — 14 Деку, 1:1 — 43 Беллами, 1:2 — 74 Рийсе.

Барселона — Виктор Вальдес, Жулиано Белетти, Рафаэль Маркес, Карлес Пуйоль, Жанлука Замбротта, Тьяго Мотта (Андрес Иньеста, 54), Хави (Людовик Жюли, 65), Роналдиньо, Соуза Деку, Лионель Месси, Хавьер Савиола (Эйдур Гудйонсен, 82). Бош мураббий: Франк Райкард (Голландия).   

Ливерпуль — Пепе Рейна, Альваро Арбелоа, Стив Финнен, Даниэль Аггер, Жейми Каррагер, Йон Арне Рийсе, Стивен Жеррард, Хаби Алонсо, Муҳаммад Сиссоко (Будевейн Зенден, 84), Крейг Беллами (Жермейн Пеннант, 80), Дирк Куйт (Питер Крауч, 90+3). Бош мураббий: Рафаэль Бенитес.

Огоҳлантиришлар: Аггер (23), Куйт (35), Белетти (38), Сиссоко (61), Беллами (77), Замбротта (90+4).

Жавоб ўйини — 0:1.   


Нодир Абдурасулов

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг