ЕЧЛ. "Атлетико" "Ливерпуль"ни "Энфилд"да тиз чўктирди

12 мар 2020, 03:30
"Энфилд"даги беллашув ниҳоясига етди.

Мазкур жамоалар ўртасидаги биринчи баҳсда "матрасчилар" минимал ҳисобда ғалаба қозонишганди. Бугунги ўйиннинг асосий вақтида Вейналдум томонидан киритилган гол ягоналигини сақлаб қолди ва томонлар қўшимча бўлимларга мурожаат этишди. Дастлаб. Фирминонинг голи "Ливерпуль"ни кейинги босқичга олиб чиқадигандек эди. Аммо Мадриддан келган футболчилар вазиятни ўнглаб, мусобақанинг амалдаги чемпионини нимчорак финалда қолдириб кетишди.

Ливерпуль – Атлетико 2:3 (умумий - 2:4)

«Энфилд»

Голлар: 1:0 – 43 Вейналдум, 2:0 – 94 Фирмино, 2:1 – 97 Льоренте, 2:2 – 105 Льоренте, 2:3 – 120 Мората.

"Ливерпуль": Адриан, ван Дейк, Робертсон, Гомес, Александер-Арнолд, Вейналдум (Ориги, 105), Хендерсон (Фабиньо, 105), Окслейд-Чемберлен (Милнер, 82), Мане, Фирмино (Минамино, 113), Салах.

"Атлетико": Облак, Фелипе, Триппьер (Врсалько, 90), Савич, Лоди, Сауль, Томас, Корреа (Хименес, 105), Коке, Жоау Феликс (Мората, 103), Диего Коста (Льоренте, 56).

Биринчи баҳс натижаси – 0:1.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia