UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  2 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  4 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  38 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  38 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими? Янгиликлар

ЕЧЛ финал ўйини "СПОРТ ТВ" да олиб берилмайдими?

30 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Челси» ҳамда «Атлетико» клублари ўртасида жавоб ўйини бўлиб ўтди.
Маълум қилинганидек, «Спорт» телеканали учрашувни жонли эфирга узатиши керак эди. Бу ўйин трансляция қилиниши ҳақида теледастурларда ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси сайтида ҳам хабар берилган эди.

«Садо» газетасидаги теледастур. Фото: «Дарё»

«Спорт» телеканалидаги манбамиз маълумотига кўра, «Челси»—«Атлетико» учрашувини жонли эфирга узатмаганига ушбу чемпионатнинг трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания даъвоси сабаб бўлган. 30 апрель куни ЎзМТРКга ушбу компаниядан учрашувни трансляция қилмаслик ҳақида огоҳлантириш хати келган. Шуни эътиборга олиб, ЎзМТРК раҳбарияти учрашувни эфирга узатмасликка қарор қилган.


МТРК расмий сайтидан скриншот

Таъкидлаш жоиз, «Спорт» телеканалидаги манбамиз огоҳлантириш хатини юборган компания номини маълум қилмади.

Шунингдек, манбамизнинг қўшимча қилишича, Европа Чемпионлар лигаси финалидаги «Атлетико» ва «Реал» ўртасидаги учрашувни «Спорт» телеканали томонидан тўғридан-тўғри олиб берилиши ҳам номаълум бўлиб қолмоқда. Бундан ташқари, аввал режалаштирилган Европа лигасидаги ўйинлар трансляцияси ҳам бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, «Челси»—«Атлетико» учрашувида 1:3 ҳисобида «Атлетико» жамоаси ғалаба қозонди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика