UZ

Сўнгги янгиликлар

09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  1 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  17 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  4 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  10 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  64 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  5

ЕЧЛ. Чорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕЧЛ. Чорак финал рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтган ЕЧЛ чорак финал дастлабки ўйинларида яхши ҳаракат қилган футболчилар орасидан рамзий терма жамоа тузиб чиқдик.

"Реал" - "Боруссия Д" учрашувида ўзининг бир қатор "сейв"лари билан жамоасини яна бир нечта голлардан сақлаб қолган Роман Вайденфеллерни ушбу жамоага посбон сифатида танлашга қарор қилдик. Гарчи жамоаси учта тўп ўтказиб юборган бўлсада, дортмундликлар дарвозабони шу куни жуда яхши ҳаракат қилгани рост. 

Ҳимоя вакилларини танлашни Александр Бюттнерни чап қанот ҳимоясида қўйишдан бошлаймиз. Бу ҳимоячи "Бавария" билан бўлган ўйинда Патрис Эврани йўқлигини билинтирмади ва Роббенга қарши жуда ишончли ҳаракат қила олди.


Ҳимоя марказида яна бир "Манчестер Юнайтед" вакили Неманья Видич жой олди. Ушбу ҳимоячи ёзда жамоани тарк этиш аниқ бўлиб улгурган. Лекин шу куни Видич "МЮ"нинг энг асосий ўйинчисига айланди. Неманья Видич ҳимояда ишончли ҳаракат қилиш билан бирга, рақиб дарвозасига гол уришга ҳам эришди. 

"Реал"нинг португалиялик ҳимоячиси Пепе ушбу рамзий терма жамоадан ўрин олишга лойиқлигини "Боруссия Д" билан бўлган ўйинда исботлади. "Реал"ни шу куни ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаслигига шу футболчини ҳиссаси катта бўлди. 

"Атлетико"нинг қанот ҳимоячиси Луис Фелипе "Барселона" билан бўлган ўйинда ўзини яхши томонлама кўрсата олди. Ўз қанотидан фаол ҳаракатлари билан рақиб ҳимоясини безовта қилди ва ҳимояланишда ҳам ишончли ҳаракат қилди.


Ярим ҳимоя чизиғида "ПСЖ" билан ўйинда "Челси" таркибида Бельгия терма жамоаси футболчиси Эден Азар энг фаол футболчилардан бири бўлди. Азар парижликлар дарвозасини ишғол этишга ҳам эришди. бутун ўйин давомида Азар мезбонлар ҳимоясини катта босим остида ушлаб туришга ўзининг ҳиссасини қўшди. 

Бастиан Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед" билан бўлган ўйинда Мюнхен жамоаси таркибида энг яхши ҳаракат қилган футболчи бўлди десак муболаға бўлмайди. У шунингдек жамоаси учун муҳим бўлган голни киритди ва ўйиннинг сўнгги дақиқасида ҳакам томонидан четлатилишга ҳам улгурди. Шу учрашувда майдон марказида ўзининг тўлиқ устунлигини намойиш этди.


Гарет Бэйл "Реал"нинг "Боруссия Д"га киритган тезкор голи муаллифи. Бу футболчи бутун учрашув мобайнида рақиб ҳимоясига катта қийинчиликлар тўғдиришда фаол бўлди. Гарет Бэйл шу куни "Реал" таркибида энг яхшилардан бири  бўлди.

"ПСЖ" - "Челси" баҳсида иккинчи бўлимда майдонга туширилган Пасторе учрашув якунида ўзининг супер ҳаракатлари билан рақиб ҳимоячиларини бирин-кетин алдаб ўтди ва Чех дарвозасига жуда чиройли гол киритди. Бу гол "ПСЖ"нинг жавоб ўйини олдидан имкониятларини кескин равишда ошириб юборгани рост. Унгача "Челси" жамоаси учун қулай 2:1 ҳисоби қайд этилаётган эди.


Ҳужум чизиғида "Барселона"нинг бразилиялик футболчис Неймар ўрин олди. Бу футболчи жамоаси ўз уйида ютқазиб турган бир пайтда "Барселона" учун муҳим  бўлган голни киритди ва ҳақли тарзда рамзий терма жамоадан ўрин олди.

Неймарга тандем сифатида Лавеззини танлашга қарор қилдик. Ушбу футболчи нафақат "Челси"га гол киритди, балки учрашув давомида энг фаол футболчилардан бири бўлди. "Челси" дарвозасига киритилган иккинчи голга ҳам айнан Лавеззининг хизматлари катта десак бўлади. Айнан у томонидан амалган оширилган жарима тўпидан сўнг Давид Луиз ўз дарвозасинин ишғол этиб қўйди.


Ушбу жамоага бош мураббий этиб Дэвид Мойесни танлашга қарор қилдик. Сабаби, бу мураббий "Бавария"га қарши ўйинда жамоасини ҳимояда ишончли ўйната олди ва кўпчиликнинг тахминин барбод қилишга эришди. Гвардиола билан бўлган дуэлда ғалаба қозона олмаган бўлсада, мағлубиятга ҳам учрамади. Ҳозирча. Дэвид Мойес жамоаси билан бирга бу қарама-қаришиликда "интрига"ни сақлаб қолгани ҳам кўпчилик Англия футболчи ишқибозлари учун ғалабага тенг бўлди. Бунда Мойеснинг хизматларини ҳам унутмаслик керак.

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика