

Лондон клуби "Ред Булл"ни 14 сентябрь куни ўз майдонида қабул қилади. Шунингдек, бугун Европа лигаси доирасида "Арсенал" - ПСВ баҳси бошқа кунда ўтказилиши маълум қилинди. Бунга сабаб сифатида шаҳар полицияси ходимларининг етишмовчилиги сабаб қилиб кўрсатилган. Айни дамда шаҳардаги полициянинг катта қисми қиролича Елизавета II дафн маросими учун сафарбар қилинган.
Демак, "Челси" - "Зальцбург" баҳси олдиндан кутилганидек, 14 сентябрь оқшомида 00:00да старт олади.



