UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30А Серия. "Қўшнилар жанги"да кучлар тенг келди  0 00:17АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал". Асосий таркиблар маълум!  8 23:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 23:56А Серия. "Лацио" - "Удинезе". Асосий таркиблар маълум бўлди  2 23:36АПЛ. "Тоттенхэм" - "Брентфорд". Асосий таркиблар маълум!  1 23:22Собиқ "пахтакор"чилар "Пахтакор"га тўртта гол урган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 22:50"Навбаҳор" ҳужумчиси жамоадан кетди  22 22:28Ёш "Олимпик" тажрибали "Машъал"ни Про-лигага тушириб юборган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  4 22:10Футзал. Олий лига. Бугунги баҳслардан кейин мураббийлар фикрлари  0 21:46Уан-Биссака "Арсенал"га қарши ўйинда қатнашмайдими?  4 21:27Даврон Анваров: "Олимпик" Суперлигада яхши ўринлар учун курашади"  12 21:09Тимур Мамасидиқов: "Тимур Кападзе танаффусда кийиниш хонасида керакли гапларни айтгач, ҳаяжон йўқолди"  3 20:53Алишер Одилов: "Про лигада ўйнаб, ўз кучимизга ишончимиз ортди"  2 20:40Отабек Жўрақўзиев: "Олимпик"ни энди ҳеч ким ёш жамоа демайди. Чунки..."  7 20:29Даврон Абдураҳмонов: "Динамо"га жиддий қаршилик кўрсатдик"  0

ЕЧЛ. "Барселона" "Бенфика" билан голсиз дуранг қайд этиб, ўзини қийин вазиятда қолдирди, кейинги рақиб – "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" "Бенфика" билан голсиз дуранг қайд этиб, ўзини қийин вазиятда қолдирди, кейинги рақиб – "Бавария"

Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Барселона" (Испания) – "Бенфика" (Португалия) 0:0 

«Камп Ноу»

Барселона – тер Штеген, Араухо (Эрик Гарсия, 86), Пике, Лангле (Дест, 86), Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес, Гави, Депай, Демир (Дембеле, 66).

Бенфика – Влаходимос, Жилберто, Вертонген, Отаменди, Алмейда, Гримальдо (Сеферович, 81), Жоау Мариу (Таарабт, 59), Рафа Силва (Лазаро, 70), Вайгль, Яремчук (Нуньес, 59), Эвертон (Пицци, 70).

Огоҳлантиришлар: Гримальдо (36), Жоау Мариу (49), Пике (49), Влаходимос (90+2), Таарабт (90+4).

Баҳс якунига етди. Учрашув нурсиз дуранг билан тугади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

Маълумот учун, ҳал қилувчи турда "Барселона" "Бавария" меҳмони бўлса, "Бенфика" "Динамо" Киев билан беллашади.

90+4. Таарабт Бускетсга нисбатан илшатилган қўполлик туфайли сариқ карточка олди. 

90+4. Даҳшаааат! Наҳотки?! Сеферович дарвозабонни алдади, аммо бўш қолган дарвозани ишғол этолмади. 

90+2. Влаходимос вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гави ҳужум қилиш чоғида қўполлик ишлатди.

88. Усмон Дембеле жуда фаол, бироқ зарба йўллашгача етиб бормаяпти. 

87. Дембеле рақибни алдаяпти, аммо у пас беришда ва зарба йўллашда жуда оқсаяпти. 

86. "Барселона"да ўзгариш: Араухо ўрнига Эрик Гарсия, Лангле ўрнига Дест тушди.

83. ГОЛ!  Альбанинг узатмасидан кейин Араухо ўнг оёқда йўллаган зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди, аммо у офсайдда эди. Гол автоматик равишда инобатга олинмайди.

82. "Бенфика" ҳужумда... мезбонлар мухлислари ҳаяжонда. Меҳмонлар ҳужум ташкил қилишди, аммо якунда Пицци ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

81. "Бенфика"да алмаштириш: Гримальдо ўрнига Сеферович майдонга тушди.

79. Дембеле ва де Йонг бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракатланишаётганди, бироқ рақиб посбони уларнинг ўйинини ўқиди ва тўпни эгаллаб олди.

78. Ҳаммаси жойида. Ян Вертонген майдонга қайтди.

77. Ян Вертонген майдонда ётибди. Вазиятга қиё боқсак, у жароҳат олганга ўхшайди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур.

73. Зарба!  Рональд Араухонинг узоқдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

72. Нуньес вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилди, аммо ҳимоячилар сергаклиги туфайли бунинг уддасидан чиқа олмади.

70. "Бенфика"да 2 та ўзгариш: Эвертон ўрнига Пицци, Рафа Силва ўрнига Лазаро ўйинни давом эттиради.

69. Усмон Дембеле майдонга тушгач, "Барселона"нинг ўйини сезиларли даражада кучайди.

67. Зарбаааа!  Дембеленинг қанотдан узатган пасидан кейин де Йонг бош билан зарба берди, Влаходимосдан сэйв! 

66. "Барселона"да алмаштириш: Демир ўрнига Дембеле ўйинга қўшилди.

66. Зарба!  Нуньес аниқ пасни қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

65. Зарбалар бўйича статистика: 8-3

61. Ўйиннинг учдан икки қисми ортда қолди, аммо ҳамон ҳисоб очилмади. 

59. "Бенфика"да 2 та ўзгариш: Яремчук ўрнига Нуньес, Жоау Мариу ўрнига Таарабт туширилди.

58. Мемфис Депай бир рақибни алдашга эришди, аммо бошқа бир ҳимоячи катта тезликда етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Гримальдо қўпол ва қалтис ўйнади, у ўзида сариқ борлигини унутиб қўйган кўринади.

53. "Барселона"да яхши имконият туғилганди, аммо Гави офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

51. Николас Гонсалеснинг яхши ўйнланган узатмаси шерикларига қадар етиб бормади.

49. Пике эса Яремукка нисбатан ишлатган қоида бузиш туфайли огоҳлантирилди. 

49. Жоау Мариуга билдирилган эътирозлар учун сариқ карточка берилди.

48. Зарба!  Мемфис Депайнинг олисдан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

43. Ууух! Қандай зарба! Юсуф Демир икки ҳимоячини чиройли тарзкда алдаб ўтиб, айланма зарбани ижро қилди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

41. Френки де Йонг Эвертонга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

40. Рональд Араухонинг пасига Влаходимос илғорлик билан эга чиқди.

37. Мемфис Депайнинг жаримадан ошириб берган тўпини ҳимоячилар осонлик билан узоқлаштиришди.

36. Демирга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Гримальдога сариқ карточка ҳадя қилинди.

35. ГОЛ!  Николас Отаменди чап оёқда гол урди, аммо бундан олдин тўп бурчак зарбаси орқали  ўйинга киритилганда, майдондан чиқиб кетган экан.

34. Зарбаааа!  Уууух!  Қандай сэйв!  Яремчукнинг бош билан йўллаган зарбасини тер Штеген қайтарди.  Ҳақиқий девор! 

32. Клеман Ленгле Яремчукка нисбатан қоидани бузди.

31. Жилберто катта тезликда олдинга борди, аммо шеригига аниқ пас беролмади. Араухо илдамлик билан ҳаракат қилди ва ҳужумнинг олдини олди.

28. Зарбааа!  Жорди Альбанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Тасанно!

27. Зарба!  Гавининг зарбаси аниқ чиқмади. Яхши вазият эди...

24. Гримальдо ичкарига кроссни амалга оширди, аммо ҳимоячи тўпни қайтарди.

22. Жорди Альба жарима зарбаси орқали тўпни ичкарига оширди. Дарвозабон тўпни эгаллади.

21. Юсуф Демир дриблинг кўрсатишга киришди, аммо ундан тўпни олиб қўйишди.

18. Депай Юсуф Демирни пас билан таъминлади, аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва тўпни олиб қўйди.

15. Зарба!  Мемфис Депай узоқ масофадан зарба беришга уриниб кўрди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

13. Зарба!  Рональд Араухонинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Эвертон ҳам тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам буни сезди. Ўйин кескин суръатда бўлиб ўтмоқда. Шу билан бирга, футбол аралаш гандбол ҳам ўйналяпти. 

10. Жоау Мариу тўпни қўли билан ўйнагани боис Сергей Карасев қоида бузилганини қайд этди.

8. Зарбаааа!  Юсуф Демирнинг чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбасини Влаходимос қайтаришга эришди. 

7. Ўйин юқори темпда давом этмоқда. Чунки бугун кўп нарса ҳал бўлади.

5. Роман Яремчук пас қабул қилиб олиб, дарвозанинг маркази томон зарба берди, тер Штеген ортиқча қийинчиликларсиз тўпни эгаллаб олди.

3. Нико Гонсалес жарима майдони ичига пас узатди, бироқ тўп унинг шерикларига бориб тушмади. Пас ҳам у қадар яхши чиқмаганди.

2. Влаходимос хавотирга тушмади ва Клеман Лангле тепган тўпга эга чиқди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун ЕЧЛ "E" гуруҳи 5-турида "Барселона" ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

+7   
24 ноя 03:05:44
Doctor_Lutfullaev
MUROD RIZAYEV: Dembele tep iyee tepadiga joy edi, Dembele yiqil endi yiqilmeysanmi aldab ketmasdan. Shu joylarida rosa kuldim lekin boru :) ana simpatiyayu mana simpatiya!
+6   
24 ноя 02:40:27
barselona7
Куман кетиб ўзига ўринбосар қилиб Депайни қолдириб кетди. Депайни Куманга совға қилиб бериб юбориш керак эди сотиб товон пулини чиқариб оларди.
+6   
24 ноя 01:47:26
barselona7
Ҳисоб қандай бўлишидан қатъий назар Барселона ўйинида каттагина ўзгаришлар бор жамоа олдинга силжияпти омад Барселонага қандай ҳисобда бўлса ҳам ғалаба керак шунда гурўҳдан чиқади плей офф ўйинлари баҳорда бўлишини ҳисобга олсак унгача Хави ўз ўйинини анча йўлга қўйиб олади.
+6   
24 ноя 01:20:09
barselona7
Омад Барселонага ва Хавига негатив ёзаётганларни ишларига ҳам омад фақат бир насага тушунмайман айрим мухлислар(манимча бу юзерлар футбол мухлиси бўлмаса ҳам керак) кераксиз жойга тумшуқларингни тиқиш орқали охирида барибир сўкиш эшитасанлар нима ҳақоратлашиб кайф қиласанлмрми. Бунақа "Мухлислар" Барселона мухлислари орасида ҳам бор афсуски.
+6   
24 ноя 00:54:36
Aндижoн
Барса ютади бугун Аллохим насиб килса
+5   
24 ноя 03:07:03
Bek_Cro
Спорт каналидаги шахрдовчини гапларидан асабийлашнанлар борми.
+5   
24 ноя 03:03:13
ackbar.chik7
Holand hamda kundeni obkesa bo'ldi masala hal buskets haqiqiy sardor hali qarimabdi
+5   
24 ноя 02:21:06
Special person
Депайни тезрок алмаштириш кк
+4   
24 ноя 03:06:46
Eagle_02
Doctor_Lutfullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
MUROD RIZAYEV: Dembele tep iyee tepadiga joy edi, Dembele yiqil endi yiqilmeysanmi aldab ketmasdan. Shu joylarida rosa kuldim lekin boru :) ana simpatiyayu mana simpatiya!
Жуда ахмок одам бу хайрулла деган ахмок хам бор
+4   
24 ноя 03:04:43
Eagle_02
Бенфика очко бой берди
+4   
24 ноя 03:01:22
Xaqiqiy Кazim
Ха маглубият га тенг дурранг лекин Барса анча осибди хужум килиши босим прессинг енди Баварийа да нима болишини билмаймиз лекин жамоамизга омад тилашдан бошка чорамиз йук хамма Барса мухлисларига хам омад бу футбол
+4   
24 ноя 02:58:50
ackbar.chik7
Dembeleni shuncha maxtasakham tan olamiz juda iatidorli futbolchi, shunchaki uni jarohatlar qiynayapti. Gavi, buskets, deyonga esa gap so'z bo'lishi mumkun emas, depaydi orniga breytueytham foydaliroq edi.
+4   
24 ноя 02:55:55
Ilhomjon Obidov
Чупон узгаргани билан куйлар уша уша барака топгур норм хужумчи йуга минде варатага тепедигон Бавария кейинги турда Бир саваб берса Бенфика узида киевни ютса карабсизки ассалом алекум Европа лигаси
+4   
24 ноя 02:54:19
Aндижoн
Узимизга кийин килдик халос дуранг килиб
+4   
24 ноя 02:51:47
Shakhruzz Tadjik
Xayr Barselona desak ham bo'ladi endi!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика