UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  15 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  65 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

ЕЧЛ. "Барселона" "Бенфика" билан голсиз дуранг қайд этиб, ўзини қийин вазиятда қолдирди, кейинги рақиб – "Бавария" Янгиликлар

ЕЧЛ. "Барселона" "Бенфика" билан голсиз дуранг қайд этиб, ўзини қийин вазиятда қолдирди, кейинги рақиб – "Бавария"

Чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган учрашув тафсилотларини ушбу саҳифада кузатиб бордингиз.

"Барселона" (Испания) – "Бенфика" (Португалия) 0:0 

«Камп Ноу»

Барселона – тер Штеген, Араухо (Эрик Гарсия, 86), Пике, Лангле (Дест, 86), Альба, Бускетс, де Йонг, Нико Гонсалес, Гави, Депай, Демир (Дембеле, 66).

Бенфика – Влаходимос, Жилберто, Вертонген, Отаменди, Алмейда, Гримальдо (Сеферович, 81), Жоау Мариу (Таарабт, 59), Рафа Силва (Лазаро, 70), Вайгль, Яремчук (Нуньес, 59), Эвертон (Пицци, 70).

Огоҳлантиришлар: Гримальдо (36), Жоау Мариу (49), Пике (49), Влаходимос (90+2), Таарабт (90+4).

Баҳс якунига етди. Учрашув нурсиз дуранг билан тугади. Хизматингизда Шерзод Нурматов бўлди. Кейинги ўйинларда ғойибона кўришгунча!

Маълумот учун, ҳал қилувчи турда "Барселона" "Бавария" меҳмони бўлса, "Бенфика" "Динамо" Киев билан беллашади.

90+4. Таарабт Бускетсга нисбатан илшатилган қўполлик туфайли сариқ карточка олди. 

90+4. Даҳшаааат! Наҳотки?! Сеферович дарвозабонни алдади, аммо бўш қолган дарвозани ишғол этолмади. 

90+2. Влаходимос вақтни чўзгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Гави ҳужум қилиш чоғида қўполлик ишлатди.

88. Усмон Дембеле жуда фаол, бироқ зарба йўллашгача етиб бормаяпти. 

87. Дембеле рақибни алдаяпти, аммо у пас беришда ва зарба йўллашда жуда оқсаяпти. 

86. "Барселона"да ўзгариш: Араухо ўрнига Эрик Гарсия, Лангле ўрнига Дест тушди.

83. ГОЛ!  Альбанинг узатмасидан кейин Араухо ўнг оёқда йўллаган зарбаси орқали дарвозани ишғол қилди, аммо у офсайдда эди. Гол автоматик равишда инобатга олинмайди.

82. "Бенфика" ҳужумда... мезбонлар мухлислари ҳаяжонда. Меҳмонлар ҳужум ташкил қилишди, аммо якунда Пицци ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

81. "Бенфика"да алмаштириш: Гримальдо ўрнига Сеферович майдонга тушди.

79. Дембеле ва де Йонг бир-бирларини яхши тушунган ҳолда ҳаракатланишаётганди, бироқ рақиб посбони уларнинг ўйинини ўқиди ва тўпни эгаллаб олди.

78. Ҳаммаси жойида. Ян Вертонген майдонга қайтди.

77. Ян Вертонген майдонда ётибди. Вазиятга қиё боқсак, у жароҳат олганга ўхшайди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилиши зарур.

73. Зарба!  Рональд Араухонинг узоқдан берган зарбасига аниқлик етишмади.

72. Нуньес вазият ҳосил қилишга ҳаракат қилди, аммо ҳимоячилар сергаклиги туфайли бунинг уддасидан чиқа олмади.

70. "Бенфика"да 2 та ўзгариш: Эвертон ўрнига Пицци, Рафа Силва ўрнига Лазаро ўйинни давом эттиради.

69. Усмон Дембеле майдонга тушгач, "Барселона"нинг ўйини сезиларли даражада кучайди.

67. Зарбаааа!  Дембеленинг қанотдан узатган пасидан кейин де Йонг бош билан зарба берди, Влаходимосдан сэйв! 

66. "Барселона"да алмаштириш: Демир ўрнига Дембеле ўйинга қўшилди.

66. Зарба!  Нуньес аниқ пасни қабул қилиб олди ва дарвоза томон зарба берди, ноаниқ.

65. Зарбалар бўйича статистика: 8-3

61. Ўйиннинг учдан икки қисми ортда қолди, аммо ҳамон ҳисоб очилмади. 

59. "Бенфика"да 2 та ўзгариш: Яремчук ўрнига Нуньес, Жоау Мариу ўрнига Таарабт туширилди.

58. Мемфис Депай бир рақибни алдашга эришди, аммо бошқа бир ҳимоячи катта тезликда етиб келиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

57. Гримальдо қўпол ва қалтис ўйнади, у ўзида сариқ борлигини унутиб қўйган кўринади.

53. "Барселона"да яхши имконият туғилганди, аммо Гави офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди.

51. Николас Гонсалеснинг яхши ўйнланган узатмаси шерикларига қадар етиб бормади.

49. Пике эса Яремукка нисбатан ишлатган қоида бузиш туфайли огоҳлантирилди. 

49. Жоау Мариуга билдирилган эътирозлар учун сариқ карточка берилди.

48. Зарба!  Мемфис Депайнинг олисдан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи тайм тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади – 0:0. Танаффус! 

43. Ууух! Қандай зарба! Юсуф Демир икки ҳимоячини чиройли тарзкда алдаб ўтиб, айланма зарбани ижро қилди. Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

41. Френки де Йонг Эвертонга нисбатан жуда қўпол ўйнади.

40. Рональд Араухонинг пасига Влаходимос илғорлик билан эга чиқди.

37. Мемфис Депайнинг жаримадан ошириб берган тўпини ҳимоячилар осонлик билан узоқлаштиришди.

36. Демирга нисбатан ишлатган қўполлиги учун Гримальдога сариқ карточка ҳадя қилинди.

35. ГОЛ!  Николас Отаменди чап оёқда гол урди, аммо бундан олдин тўп бурчак зарбаси орқали  ўйинга киритилганда, майдондан чиқиб кетган экан.

34. Зарбаааа!  Уууух!  Қандай сэйв!  Яремчукнинг бош билан йўллаган зарбасини тер Штеген қайтарди.  Ҳақиқий девор! 

32. Клеман Ленгле Яремчукка нисбатан қоидани бузди.

31. Жилберто катта тезликда олдинга борди, аммо шеригига аниқ пас беролмади. Араухо илдамлик билан ҳаракат қилди ва ҳужумнинг олдини олди.

28. Зарбааа!  Жорди Альбанинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди. Тасанно!

27. Зарба!  Гавининг зарбаси аниқ чиқмади. Яхши вазият эди...

24. Гримальдо ичкарига кроссни амалга оширди, аммо ҳимоячи тўпни қайтарди.

22. Жорди Альба жарима зарбаси орқали тўпни ичкарига оширди. Дарвозабон тўпни эгаллади.

21. Юсуф Демир дриблинг кўрсатишга киришди, аммо ундан тўпни олиб қўйишди.

18. Депай Юсуф Демирни пас билан таъминлади, аммо вазиятга ҳимоячи аралашди ва тўпни олиб қўйди.

15. Зарба!  Мемфис Депай узоқ масофадан зарба беришга уриниб кўрди. Тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

13. Зарба!  Рональд Араухонинг зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

11. Эвертон ҳам тўпни қўли билан ўйнади, ҳакам буни сезди. Ўйин кескин суръатда бўлиб ўтмоқда. Шу билан бирга, футбол аралаш гандбол ҳам ўйналяпти. 

10. Жоау Мариу тўпни қўли билан ўйнагани боис Сергей Карасев қоида бузилганини қайд этди.

8. Зарбаааа!  Юсуф Демирнинг чап оёқда ерлатиб йўллаган зарбасини Влаходимос қайтаришга эришди. 

7. Ўйин юқори темпда давом этмоқда. Чунки бугун кўп нарса ҳал бўлади.

5. Роман Яремчук пас қабул қилиб олиб, дарвозанинг маркази томон зарба берди, тер Штеген ортиқча қийинчиликларсиз тўпни эгаллаб олди.

3. Нико Гонсалес жарима майдони ичига пас узатди, бироқ тўп унинг шерикларига бориб тушмади. Пас ҳам у қадар яхши чиқмаганди.

2. Влаходимос хавотирга тушмади ва Клеман Лангле тепган тўпга эга чиқди.

1. Ўйинга старт берилди!

- Ўйин Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

- Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари!  Бугун ЕЧЛ "E" гуруҳи 5-турида "Барселона" ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилади. Ушбу учрашувни яқин 2 соат ичида сиз билан биргаликда кузатиб борамиз. 

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика