

Зинедин Зидан бошчилигидаги "Реал" жамоаси финалда Диего Симеоненинг "Атлетико"сига қарши майдонга тушади.
Финал баҳси Милан шаҳридаги "Сан Сиро" стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин 28 май куни ўтказилади.
Бу жамоалар 2014 йилдаги финалда ҳам ўзаро дуч келишганди. Ўшанда "Реал" "Атлетико"ни қўшимча таймларда 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиққанди.



