

"Фармацевтлар" анчадан буён футболчи билан музокаралар ўтказишди ва охир-оқибат келишувга эришишди.
Ярим ҳимоячининг парижликлар билан шартномаси якунига етмоқда, шу сабаб у "Байер"га текинга тушиши мумкин.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 4та ассист қайд этди.



