Дортмунд ярим ҳимоячиси Хофман 8 млн. евро эвазига Менхенгладбах клубига ўтади

Aslanov Jasurbek
29 дек 2015, 12:43
Дортмунднинг "Боруссия" ярим ҳимоячиси Йонас Хофман Германия чемпионатининг иккинчи даврасида Менхенгладбахнинг "Боруссия" клуби шарафини ҳимоя қилади.

Маълумотларга кўра, футболчи менхенгладбахликлар сафида тиббий кўрикдан ўтиб бўлди. Дортмундликлар ярим ҳимоячи учун 8 млн. евро олишади.

Биринчи давра якунларига кўра Хофман Бундеслиганинг 7 учрашувида майдонга тушди ва уларнинг тўрттасида асосий таркибда баҳсни бошлади. Йонас ушбу ўйинларда 2та голли пас бериб, ўз ҳисобига 1та гол ёзиб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bild