

"Кўпчилик Франция чемпионатида ғалаба қозониш осон деб ўйлайди. Ўйлашимча, мутлақо ундай эмас.
Лигада ажойиб жамоалар бор. Баъзи стадионларда ўйнаш чиндан ҳам мураккаб, мухлислар душман кайфиятда, жамоалар эса жуда рақобатбардош бўлади. Ҳар доим 100 фоиз тайёргарлик кўриш керак, чунки баъзи ўйинлар қийин руҳда ўтади.
Агар 100 фоиз ўз ўйинимизни намойиш этолмасак, ғалаба қозониш осон бўлмайди. Ҳар доим энг яхши ўйинингизни кўрсатишингиз керак", - деди ПСЖнинг италиялик дарвозабони.
Эслатиб ўтамиз, парижликлар 2021/22 йилги мавсумда "Марсел"ни 15 очкога ортда қолдириб, Франция чемпионлигини қўлга киритди.



