Доннарумма Европанинг энг яхши дарвозабони ким эканлигини айтди

Оқил Абдубарноев
29 май 2022, 23:27
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннарумма "Реал" дарвозабони Тибо Куртуанинг "Ливерпул"га қарши (1:0) Чемпионлар лигаси финалидаги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Италиялик посбон ўз ҳамкасбини мақтаб, Куртуани Европанинг бугунги кундаги энг яхши дарвозабони деб атади.

“Тибо ажойиб ўйин ўтказди. У сўнгги сонияларгача "Реал"нинг таслим бўлишига йўл қўймади. ПСЖ финалда ўйнаши мумкин эди, лекин афсуски, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин", - дейди Доннарума.

Европанинг клублар ўртасидаги асосий турнирида 30 ёшли Куртуа 13 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 14 та гол ўтказиб юборди ва 5 бор ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ғолиблик "Реал Мадрид" учун Чемпионлар лигасидаги 14-си бўлди, бу турнир учун рекорд натижадир. Энг яқин таъқибчи "Милан" "Реал"дан еттита кубок ортда қолмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: twitter.com/DiMarzio