UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20"Насаф" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  24 20:18"Арсенал" — "Челси". Таркиблар маълум  2 20:05Суперлига. ОКМК — "Бунёдкор" 0:1 (матнли трансляция)  1 19:29"Насаф" титул ҳомийга эга бўлди  6 19:22"Қўқон-1912" янги футболчиларини таништирди  2 19:17"Қорабоғ" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  1 18:44Гвардиола "Лидс" мухлисларининг Рамазон учун танаффусга ҳуштакбозлиги ҳақида: "Замонавий дунё шундай. Динлар ва хилма-хилликни ҳурмат қилинг"  3 18:24А Серия. "Милан" меҳмонда "Кремонезе" дарвозасига 90 ва 90+4 дақиқаларда гол уриб, ғалабага эришди  4 18:18ОЧЛ ўйинлари "Яқин Шарқдаги вазият туфайли" қолдирилди  1 17:54Қатарда Яқин Шарқдаги можаро туфайли барча футбол турнирлари тўхтатилди  8 17:47"Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  13 17:26Гави қайтишга яқин  1 16:49"Навбаҳор" Самарқандда "Динамо"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2 16:34Қашқадарё вилояти ҳокими мавсум старти олдидан “Насаф” аъзолари билан учрашди  4 16:13Эронда тўп тепадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозир қаерда?  16

Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди Янгиликлар

Виктор Гёкереш МЮга ўтадими? Унинг ўзи жавоб берди

"Спортинг" ҳужумчиси Виктор Гёкереш мавсум якунига қадар жамоасида қолмоқчи.

Олдинроқ Рубен Аморимнинг МЮда иш бошлаганидан кейин Португалия клуби тўпурари ҳам Манчестерда пайдо бўлиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлганди.

"Бу ҳақда ўйламаяпман. Миш-мишлар ҳеч нима дегани эмас. Албатта, "Спортинг"да мавсумни якунлашни истайман, бу ер менга ёқади. Бу хабарлардан кейин фикрларимда ҳеч қандай ўзгаришлар бўлгани йўқ.

Аморимнинг ўзида ҳам яхши ҳужумчилар етарлича. Унинг "Спортинг"дан кетгани биз учун ёмон бўлди. У мен учун кўп нарсаларни англатарди. Чунки Рубен менинг ривожланишим учун кўп имкониятлар берди.

Энди янги мураббийлар штаби билан ишлашни интиқлик билан кутяпман.

Айни дамда янги жамоа борасида ўйламаяпман. Асосийси - ўйин амалиёти. Бошқа факторлар ҳам бор, шу сабабли буни вақти келганда ўйлайман", - деди Дьокереш.

Ушбу мавсумда Дьокереш Португалия чемпионатида 11 ўйинда 16 гол ва 1 ассист қайд этди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика