UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Андижон" клуби Отабек Жўрақўзиевни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  0 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпуль"нинг боши қотган  1 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  3 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  14 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Ҳаёт давом этади. Ишлашда давом этишимиз керак”

Про лига 16-турининг қолдирилган беллашувида “Турон” ўз майдонида “Янгиер-Қурувчи” (2:0) жамоасидан устун келди. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида янгиерликлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев иштирок этди.


- Диёр ака, аввало бугунги учрашув борасида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?

- Бугун очиқ футбол бўлди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун кўплаб вазиятлар юзага келди. Биз ҳавотир олган ҳолатда гол ўтказиб юбордик. Айтайлик, иккинчи бўлим охирларида Абдураҳмон Абдулҳақовда қулай ҳолат бўлди, у фойдалана олганида натижа бошқача бўлиши мумкин эди. Бизда босим бор бўлиб, ғалаба қозона олсак, 5-ўринни қўлга киритиш учун имкониятимиз ошарди. Шундай бўлсада, жамоамиз футболчиларига раҳмат айтаман. Улар охиригача курашдик, лекин тажриба ўз сўзини айтди. “Турон”да барибир тажрибали футболчилар бор, бу эса ўйинда яққол сезилиб қолди. Минг афсуски, кучли бешталикка кира олмадик, қўйилган вазифани бажара олмадик. Ҳаёт давом этади. Биз эса ишлашда давом этамиз. 

- Сиз Фарғона жамоаларига қарши ўйнаганда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

- Ўзи асли фарғоналикман. Лекин 2017 йилдан бери асосан бошқа вилоят клубларида ишламоқдаман. Мана масалан “Андижон”, “Машъал” ва ҳозирда “Янгиер” клубида ишламоқдаман. Бундай жамоаларга қарши баҳсда натижа қилишни истайсиз. Лекин футбода ҳаракатнинг ўзи камлик қилади. Олдинда муаммоларимиз кўп. Вазиятлар бўляпти, лекин гол уролмаяпмиз. “Янгиер” ҳам “Турон” каби ёш жамоа ҳисобланади. Имкон қадар мавсумни яхши ўринларнинг бирида тугатишга ҳаракат қиламиз.

- Саид Абдужаббаровнинг захирада қолдирилганига нима сабаб бўлди?

- Биласизми, аввалги турда “Хоразм”га қарши беллашувда жамоанинг икки нафар асосий ярим ҳимоячилари ўйнамаганди. Жумладан, Саид Абдужаббаров сариқ карточкалари сони 4тага етгани сабабли, ўтказиб юборганди. Бу ўйинга қадар 4 кун жамоа билан машғулот ўтказганди. Кўп вақт машғулот ўтказмагани сабаб захирада қолдирилди. 

- Бугун жамоангиз футболчилари ҳакамларга кўп маротаба эътироз билдирди. Бунга фикрингиз?

- Ўзимиз ҳам вақтида футбол ўйнаганмиз. Ўйин вақтида ҳиссиётга бериламиз. Қаердадир ҳакам тўғри қарорини нотўғри қабул қилишгандир. Лекин ўйиндан кейин видео такрорни кўриб, ўзлари хато фикрга келганини билишади. Дейлик, ўйин олдидан йигитлар, бу биз учун сўнгги имконият, ғалаба қозонишимиз керак деб таъкидлагандим. Балки шу сабаб бироз эҳтиёросларга берилгандир. 

- Суперлигага чиқиш учун қайси жамоаларнинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Менимча, “Андижон” яққол фаворит ҳисобланади. Мен “Янгиер”га мураббий сифатида тайинланганимдан сўнг юқоридаги жамоаларга қарши ўйнаб чиқдик. Назаримда, “Андижон” бошқалардан анча кучли кўринмоқда. 

- Собиқ жамоангиз “Машъал”нинг имкониятига қандай фикрдасиз? 

- “Турон” бугун ғалаба қозониб, “Машъал”дан янада илгарилаб кетди. Эртага “Машъал” ўз майдонида “Андижон”дан устун келса, кейинги босқичдаги имкониятини янада яхшилаб олиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика