UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10“Челси” ва “Арсенал”да ўйнаган 28 футболчи, Виллиан навбатдагиси  0 15:53"Ман Сити" Кулибали учун 63 миллион евро таклиф қилди  1 15:30К-лига. "Сеонгнам" ўз уйида "Бусан И'Паркни қабул қилмоқда (ўзбек дербиси) - онлайн ҳисоб  5 15:16Андрей Фёдоров: "Пандемия яхши тайёргарлик кўришга халақит беряпти"  9 15:13Трент АПЛнинг энг яхши ёш ўйинчиси деб топилди  5 14:50Рафинья "Фламенго"дан "Олимпиакос"га ўтиши мумкин  1 14:28Расман: "Арсенал" Виллианнинг трансферини эълон қилди  12 14:20Пеп мукаммал мураббий, Перунинг ЖЧ-2022га чиқиш имкониятлари паст, мураббийликдан кўра оилам муҳимроқ - Клаудио Писарро билан интервью  1 14:00"Барса"нинг собиқ президенти: "Ҳозирги "Бавария" ўйинчиларидан кимнидир келажакда эслашларига шубҳа қиламан"  35 13:40Интервью. Отабек Ғуломхўжаев: "Ўринбосарлар чемпионатидаги темп, даража ва футболчиларга эътибор ҳавас қиладиган даражада эмас"  5 13:30"Лион" "Манчестер Сити"га қарши ўйин учун нидерландиялик ҳакам тайинланишидан норози. Нега?  8 13:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:00Бугун ҳам "Спартак" "Аҳмат"га учта гол урадими? Ўрунов майдонга тушадими? Превью   9 13:00"Рубин" Жанубий Корея терма жамоаси хавбекини трансфер қилди  0 12:53Ўзимизнинг карикатура. "Рўзиқул Бердиев — самолёт, Андрей Канчельскис — трактор"  41

Диққат! Футбол бозорига навбатдаги "бомба" ташланади Янгиликлар

Диққат! Футбол бозорига навбатдаги "бомба" ташланади

Одатда йилнинг айни маҳалида жаҳон футболида катта трансфер битимлари имзоланган ёки имзоланиши қизғин муҳокама қилинаётган, мураббийлар ўз жамоаларининг кейинги мавсумда қандай кўриниш касб этиши устида жиддий бош қотираётган бўлишарди.

Футбол оламидаги аксар "бомба" трансферлар ҳам айнан ёзда амалга оширилиши одат тусини олган. Йиллар давомида "Челси", "Реал", МЮ ёки ПСЖ сингари клубларнинг катта харидлари трансфер бозорини тўс-тўс қилгани, футболнинг келажагини нечоғлик ўзгартириб юборганидан хабарингиз бор.

2020 йил эса кутилмаган сюрпризлари билан бошланди. Ҳозир бозорда фаоллик кўрсатаётган клублар деярли йўқ. Аммо трансфер тақиқидан эндигина қутилган "Челси" раҳбарияти ўз отларини қамчилаш билан оввора. Етарли совчилари бор Ҳаким Зиешнинг аллақачон "Челси" футболчисига айланиши (40 млн евро), "Ливерпуль"га ўтиши тахмин қилинган Вернернинг (53 млн евро) "Энфилд"ни эмас, "Стемфорд Бридж"ни танлаши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Инсайдерлар фикрича, бу ҳали ҳаммаси эмас. "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам кейинги мавсумни кўк либосда бошлаши мумкин экан. Кимлар ушбу хабарларга "бўлиши мумкин" дея муносабат билдирса, кимлар мийғида кулиб қўйиш билан кифояланяпти. Ҳозир шу хусусдаги мушоҳадаларимиз билан ўртоқлашмоқчимиз.

Бизнингча, CR7 кейинги йилни "Юве"да ўтказишидан кўра, жамоани тарк этиш эҳтимоли юқорироқ.

Роналду 2018 йилнинг ёзида "кекса синьора" либосини кийди. Бу "Юве" учун ҳам, А Серия учун ҳам маркетинг томонлама олдинга ташланган катта қадам эди. Аммо "Ювентус"нинг ўйини Криштуану билан кескин кучайиб кетди, дейиш ноўрин. Фактларга эътибор қаратсак, бунинг аксига гувоҳ бўламиз. Демак, форвард "Ювентус"даги илк мавсумида А Серияда 21та гол билан жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди (таққослаш учун, олдинги мавсум Пауло Дибала 22та гол урганди), мусобақа бомбарлирлари рўйхатида эса "Сампдория" ҳужумчиси (36 ёшли!) Фабио Квальярелла ҳамда "Аталанта" вакили Дуван Сапатадан кейинги ўринни эгаллади. Португалиялик футболчи "Юве" ҳужумини кескин кучайтириб юбориши кутилганди, аммо аксинча "зебралар"нинг голлари сони камайиб кетди (А Сериянинг 2017-18 йилги мавсумида "Юве" 86та гол урган бўлса, ўтган йилда бу кўрсаткич 70га тушиб қолди). Ҳозир ҳам ишлар кўнгилдагидек эмас. Италия кубоги "Наполи"га бой берилди, чемпионлик курашида "Лацио" ёки "Интер"га енгилиш эҳтимоли йўқ эмас. ЕЧЛ нимчорак финалининг "Лион" билан дастлабки баҳсида клуб анча қийналди. Энди Роналду ва Иммобиленинг жорий мавсумдаги статистикасини солиштирамиз.

Ҳар ўйинда ўртача 6тадан зарба берадиган Роналдунинг ҳисобида 21 гол бор (мавсум давомида 132та зарба).

Ҳар ўйинда ўртача ҳисобда 4тадан зарба берадиган Чиро Иммобиледа 27 гол бор (мавсум давомида 96 зарба).

Роналду 2 жиҳат бўйича "Юве"га халал беряпти. 

Биринчидан, Сарри қурмоқчи бўлган жамоавий ўйинини Криштуану бор экан, йўлга қўёлмайди. Бундай ўйин услубида майдондаги футболчиларнинг барчаси тенг ҳуқуқли бўлмас экан, мукаммал жамоавий ўйин шаклланиши қийин. Роналду тўп тепадиган клублар ўйнаётганда эса майдонда ҳар доим CR7 ва бошқалар бўлади. Иккинчидан, потенциали юқори бўлган Пауло Дибаланинг сояда қолиб кетиши.

"Юве" Роналдуни сотиши учун яна бир асос: Футболчи аллақачон 35 ёшни қоралади. Унинг келаси мавсумларда фаолиятини якунламаслигига кафолат йўқ. Туринликлар Роналдуни ҳозир сотиш орқали мўмайгина даромад ҳам топиши мумкин.

Унинг кейинги манзили қаер бўлади?

"Реал"?!

Футболчининг Мадридга қайтиши ҳақида ҳам миш-мишлар янграб туради. Аммо бу вариант амалга ошмайди. "Қироллик клуби"ни не машаққатлар билан янгилаётган, ёшартираётган Зиданга Роналдудан кўра Винисиус ёки Родриго қадрлироқ. Футболдан керак пайтда кета олган франциялик мутахассис Роналдуга ҳам шуни тавсия қилиб, оқ фотиҳа беришдан нарига ўтмаса керак.

МЮ?!

Бу вариант ҳам амалга ошиши мумкин. Эҳтимол, Погба - Роналду "рокировка"сига гувоҳ бўлармиз. Аммо сўнгги пайтларда "қизил иблислар" томонидан ҳужумчига нисбатан жиддий қизиқиш борлиги ҳақида гапирилмаяпти.

"Челси"!

Бу ҳақиқатга жуда яқин вариант. Жорий мавсум давомида "Челси" ёшартирилди. Энди жамоага катта футболчиларни олиб келиб, балансни шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Хабарингиз бор, Роман Абрамович 2003 йилдан буён "Челси"ни грандлаштириш ва катта жамоалар сафида ушлаб туриш учун ҳеч нарсани аямади. Унинг трансфер бозоридаги навбатдаги юриши айнан Роналду бўлиши тахмин қилиняпти. Албатта, бу россиялик миллиардернинг қўлидан келишига шубҳа йўқ. Шундай экан, келаси мавсумда Роналду фарзандлари билан ўйнайдиган либосининг ранги "оқ-қорами ёки қора-оқ"лигини муҳокама қилмаслик учун Лондон клубининг кўм-кўк футболкаларида майдонга туша бошласа, ажабланманг.

Роналду қанчага баҳоланяпти?

Португалиялик футболчининг Туринни тарк этиши воқелик жиҳатидан "бомба" бўлиши мумкин, лекин катта маблағ сарфланиши туфайли эмас. "Transfermarkt" порталида Криштиану 60 млн еврога баҳоланмоқда. Унинг эҳтимолий нархи бундан ҳам паст бўлиши мумкин. Чунки у 35 ёшда. Яна бир ёки икки йил юқори даражада ўйнаши мумкин, холос. Бундай футболчига 100лаб миллионларни сарфлаш учун киши ақлан заиф бўлиши керак. Сабаби шундаки, бу суммага 10 йил юқори даражани сақлаб тура оладиган 23 ёшли юлдузлардан бирини харид қилса бўлади.

Хуллас, ўзи буни тан олгиси келмаётган бўлса ҳам, футбол тарихидаги энг ёрқин юлдузлардан яна бири кун сайин сўниб бормоқда. Имкон бор экан, унинг майдондаги ҳаракатларидан максимал даражада завқ олишни унутманг. Зеро, Роналду ҳам тез орада тарихга айланади...

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +36   

Фикрлар

+11   
18 июн 18:36:53
Eh ron ron sani yana real safida korsam edi lekin endi tarxi bula afsus.Maqola ohri etganida yana 1ta mega yulduz ertegi tugavoti.Afsus...
+10   
18 июн 18:43:34
Bahodir
Кеча мани Синди деган вай мани укатойлариииииииим.
+9   
18 июн 18:42:50
Xorazm topchi
Ха роналдухам тарихга кирябди ха демай мессихам тарих болади
+7   
18 июн 18:47:35
Forever
"Бундай футболчига 100лаб миллионларни сарфлаш учун киши ақлан заиф бўлиши керак". Buni yozgan odamni o'zi aqlan zaif bo'sa kerak Ronalduni sotvogan komanda futbolkani o'zidan 100 milliondan ko'p topib qo'yadi
+6   
18 июн 19:03:28
CH E L S E A
Bir tiyinga qimmat maqola...
+6   
18 июн 18:51:39
THE BLESSED7
Forever фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Бундай футболчига 100лаб миллионларни сарфлаш учун киши ақлан заиф бўлиши керак". Buni yozgan odamni o'zi aqlan zaif bo'sa kerak Ronalduni sotvogan komanda futbolkani o'zidan 100 milliondan ko'p topib qo'yadi
Tahtdagi qirolli mayda chuyda dushmanlari bo'ladi koromodigan ichida etini yep nima qlishini bilmasdan ps ps qilib boxton agdaradi tuxmat qiladi fikrini notogriligini biladi oziyam lekin aytadi chunki chdomidi etmasa.
Shakallar deydi bularni
+6   
18 июн 18:35:22
Soccer
1 тйнга киммат макола укиган вактмга ачиндм
+5   
18 июн 19:49:35
FC LIVERPOOL...
Челсига тормайди бу футболчи
+5   
18 июн 19:13:37
Эркин Агент
Yig'laqi bilan Yuve kuchsizlandi. Buni aniq faktlar bilan isbotlab yozibdi.
+5   
18 июн 19:07:49
RustambeK! 094
Maqola no'l. Taxlil asosli emas. Har gapda extimoli yo'q emasmish! Ronaldu baribir N1. Uni maydonda shunchaki yurishi ham futbol uchun katta yutuq!
+5   
18 июн 18:44:47
Nabijon Murotov
Koroche silani bilmadimu anu Dibalani potensiali kuchli, zo'r o'yinchi diydiganlani basharasga tupurishga tayyorman!
+5   
18 июн 18:42:45
Super Frankie
Maykl Diamond фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ehh, Ronaldu pul uchun Yuvega oʻtib nimaga erishding. Iloji boʻlsa yana pul deydigan boʻlsang Qatarga bor. Yana milliard ishlab olasan
Пул учун утди дейсизми. Агар узи Реалда қолишинин хохласа Перес қиберар ойлигини проста узи янгилик киритишни. Роналдо хозирда пулга қараб утирмайдиям
+5   
18 июн 18:36:50
THE BLESSED7
Qaysidir maessizm yozgan bu maqolani yu ....
Ronaldu jamoadoshlar bosa kamandada dux baland boladi autsayderde his qmidi hichqaysi kamanda agar tarkibida Cristiano bosa !!!
Kotini qisip yana ikki yil sabr qisa yuveyam roniyam oberadi chl ni ...
+4   
18 июн 19:45:48
Baburjan
THE BLESSED7 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Qaysidir maessizm yozgan bu maqolani yu .... Ronaldu jamoadoshlar bosa kamandada dux baland boladi autsayderde his qmidi hichqaysi kamanda agar tarkibida Cristiano bosa !!! Kotini qisip yana ikki yil sabr qisa yuveyam roniyam oberadi chl ni ...
Ronaldo 2022 Jahon chempionatini Portugalga obermaguncha futboldan ketmasa kere. Agar yutsa bormiiiii bumm
+3   
18 июн 18:43:52
Super Frankie
Maykl Diamond фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ehh, Ronaldu pul uchun Yuvega oʻtib nimaga erishding. Iloji boʻlsa yana pul deydigan boʻlsang Qatarga bor. Yana milliard ishlab olasan
Пул учун утди дейсизми. Агар узи Реалда қолишинин хохласа Перес қиберар ойлигини проста узи янгилик киритишни хохлади. Роналдо хозирда пулга қараб утирмайдиям
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг