"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади
02 фев 09:01
Янгиликлар
"Динамо" Тошкентда машғулотларни бошлади
"Динамо" клуби икки кунлик дам олишдан кейин, 1 февралдан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришди.
Самарқанд жамоаси 16-29 январ кунлари Бирлашган Араб Амирликларида дастлабки ўқув-машғулот йиғини доирасида 4та ўртоқлик учрашуви ўтказиб қайтгач, 30-31 январ кунлари жамоага дам берилди, 1 февралдан эса пойтахтда тайёргарликни бошлади.
Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 1-6 феврал кунлари Тошкентдаги йиғинда "Машъал" (3 феврал) ва "Арал" (5 феврал) жамоаларига қарши назорат баҳсида майдонга тушади.
6 феврал куни эса Тошкент – Дубай авиарейси орқали иккинчи хориж йиғинини ўтказиш учун Бирлашган Араб Амирликларига жўнаб кетади. БААдаги йиғин ва рақиблар ҳақида яна батафсил маълумот берилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар