“Динамо” собиқ устози “Истиқлол” бош мураббийига айланди

Eldor Akmurzayev
26 мар 2021, 19:50
Бу ҳақда “Динамо” ПФК матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбага кўра, 66 ёшли мутахассис Баҳром Ҳакимов “Истиқлол” бош мураббийи сифатида иш бошлади. У жамоа бошқарувидаги илк учрашувини эса ўзининг собиқ клуби “Динамо”га қарши ўтказади. Мазкур баҳс 30 март куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳакимовнинг сўнгги иш жойи “Турон” бўлган ва у 2019 йил май ойида соғлиғидаги муаммолар туфайли жамоа билан хайрлашганди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: “Динамо” ПФК матбуот хизмати