UZ

"Динамо" ўзи учун тўғри қарорни қабул қилдими? Янгиликлар

"Динамо" ўзи учун тўғри қарорни қабул қилдими?

Кеча клуб раҳбариятидан Илҳом Шарипов билан гаплашган эдим. Агар жамоа Суперлигага қўйиладиган бўлса, қийналиб қолишлари мумкинлиги ҳақида.

Суперлига бошланишига бор-йўғи 11 кун қолди. Гап структурада эмас. "Динамо" 11 кун ичида ҳеч бўлмаса 10таликка кира оладиган таркиб йиға оладими? Жуда қийин. Маблағ топилиши мумкин, лекин клуб олдида аёллар, ўринбосарлар, футзал жамоаларини шакллантириш учун атиги 11 кун вақт бор. Тўғри, аёллар ва футзал ҳозир бошланмаяпти.

Лекин жамоа 11 кун ичида ҳам ўринбосарлар, ҳам асосий таркибни аниқлаб олиши, рўйхатдан ўтказиши, талаби катта бўлган Суперлигага ишчи-гуруҳ билан тайёрланиши керак. Бу ишни "Сурхон" йил бошидан бошлаб юборганди. Чунки қандай қилиб бўлмасин "Сурхон" Суперлигада ўйнаши маълум эди, фақат бугун расман аниқлик киритилди. Чемпионатни қолдириш сабаби ҳам шунда эди.

Лекин "Динамо" шу ерда кичик хато қилди. Нега улар бунга рози бўлишди? 2019 йилги мавсумнинг ўртамиёна жамоаси бўлишга рози бўлишми бу? Ёшлар билан ўйнаймиз дейиши мумкин, тўғри, ёшларни тарбиялаш керак, лекин "Обод" мисолида кўрдикки, бу жуда қийин иш. Бу ёшлар Про-лигада ҳам учликка кира олмадилар.

"Динамо" 2019 йилни Про-лигада ўтказиб, чемпион бўлиб ана ундан кейин 2020 йил Суперлигада қатнашиши керак эди, чамамда. Бу йилнинг аутсайдери бўлиб 2020 йил яна Про-лигага қайтмасдан. Сабаби 3 ойдан бери жамоа ПРО лига савиясидаги футболчилар билан тайёргарлик кўрди. Энди Файзиевга ҳақиқатдан ҳам жуда-жуда қийин бўлади.


"Динамо"ни овунтирадиган ягона нарса "Бухоро"да таркиб бўйича бўлаётган муаммолар. Жамоанинг молиявий ҳолати яхши футболчиларнинг келишига тўсқинлик қиляпти. Лекин бу ерда Ашурматовнинг тажрибаси сабабли жамоа ҳеч бўлмаса 10таликка киришга ҳаракат қилиб кўришини кузатишимиз мумкин.

"Сурхон" эса бугуннинг ўзидаёқ келишиб қўйган футболчилари билан шартномаларни тузиб ташлайди ва қийинчиликсиз жорий йил 10талик ичида бўлади. Балки жамоа 8таликка ҳам кира олар, чунки уларнинг Суперлигада ўйнашига ишонмаган аксар футболчилар иккинчи даврада таркибга қўшилиши мумкин, клубда пул билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ.

"Динамо"дан кўра "Машъал" Суперлигада ўйнашга тайёрроқ эди. Футболчилар борасида ҳам ПФЛ йил бўйи талаб қилган лицензия ишлари бўйича ҳам. "Динамо" Суперлиганинг мажбурий обунаси бўлди деб айтиш мумкин. Буёғига Даврон Файзиев ва Илҳом Шариповга сабр тилаймиз, уларни осон бўлмаган мавсум кутиб турибди. Клуб биринчи даврада имкон қадар кўпроқ очко ишлаб олсагина, иккинчи даврада ўз сафини яхшироқ ўйинчилар билан бойитиб олиш имкониятига эга бўлади. 2019 йилнинг 8 мартигача эса кеч қолади.


ЎФА ПФЛнинг 2018 йилги Про-лигани қандай кучайтирган бўлса, 2019 йил шундай кучсизлантирди. Яна шуниси маълумки, энди Суперлигада қатнашиш учун Про-лигада совриндор бўлиш шарт эмас. Янги мавсумда кармонда пул бўлса бўлгани.

"Сурхон" ва "Динамо"ни қайтиши, жорий мавсум бутсаларини михга илишни мақсад қилиб қўйганларга, қайтиб майдонга қайтишларига сабаб бўлади.

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +28   

Фикрлар

+19   
25 фев 16:42:36
Sari Suyunov
Давай Нефтчи Про Лигада хамма уйинларди сот Супер Лигага пул киламиз
+13   
25 фев 16:42:33
АТЛЕТИКО М.Ю_7
NODIRHUJA SIZNI GAPINGIZ 100%TUGRI EKAN PFLDA ERKAKLAR ISHLASIN LAVZ BULISH KERAK OYLIKNI HALOL OLSIN DEYMIZ BU YILHAM STD CHIQMAY YURAVERAMIZ SUPPER LIGANI QANAQALIGINI BILDIK
+11   
25 фев 16:51:47
АТЛЕТИКО М Ю_7
MARD BULSANG CHIQARMAYSANMI MASHAL SHURTAN ISTIQLOLNI QANI HAQONIYLIK SHU JAMOALAR HAM PULINI TASHASA KERAK
+9   
25 фев 16:48:16
Miller8184
Пролигани кераги йук йилди охирида ким ошди савдосида аникланади ким уйнаши суппер лигада. Хакикатпараст Диер йукол. Умид йукол хорамхурлар.
+9   
25 фев 16:39:24
ACMILAN
amo lekin maqolani ezzzzzzib quyibdi, "ПФЛ эса 2018 йил Про-лигани қандай кучайтирган бўлса, 2019 йил шундай кучсизлантирди. Яна шуниси маълумки, энди Суперлигада қатнашиш учун Про-лигада совриндор бўлиш шарт эмас. Янги мавсумда кармонда пул бўлса бўлгани."
+8   
25 фев 16:41:00
Навбахор_Арсенал
Про лигани утказмай куяверамиз. Уфа келаси йил айтади, сизлар супер лигада уйнайсизлар деб. Уша жамоалар уйнайверади.
+7   
25 фев 16:39:08
NASAFC
Умид Ахмаджоновга: бу йил лўлилардан таркиб топган команда ташкил этиб бақувват сўраган соққани ма деб отворадиган хомийга эга бўлиб келаси йил супер лигада қатнашса бўлади.(ми?)
+6   
25 фев 16:41:25
None
ПФЛ чичвор)))))
+4   
25 фев 18:14:32
1987
уфа бетинга тупурворардиму хамма караб турибдида купол бусаям узур хаммага футболди кутинга тиквордин муз вактида алдансегам мтж нимагадур харакат килганде курсатиб одамларди 7 8 ой хаяжонда ушаб турарди жинде етмади диб узимизи овутардик клублар очлдаям униси буниси довлатди пулини есаям мухлисларга хурсандчили улашарди эндичи на бир клуб гурухдан чикябди на мтж уша озгина етме коганди ёнига якинлашолябди кутинга тикиб кусиб огзиндан чикардин яхшиси Узбда футболди тугатилар юрегимизи сугуриб ташемизда 1 2 йил кийнплиб эсимиздан чикарамиз куникамиз хар куни суйилгандан кура 1 тада 1 марта суйилар хар куни чала жон килорме одам инсонди кадрини топтаб тепкилаб хурлаб ташадиларин динамо сурхон чикишига каршимасман факпт мехнат бн чиксин шунчалигам уятсизлик масхаравозлик жирканчли буладими сизлар уялмасаларин бунде чемпионатдан шахсан ман уялиб кетябман кайтда бор бунде жинни чемпионат хатто савияси биздан паст саналегон тожик киргизлардаям йук тугатилар узбекистонда футболди довлат пул ажратябди дислар футболга довлат яхшиси уша пулларди Узбекистон ривожланишига ажратсин ишсизларга ишчи уринлар кисин кимидур котта корни янаям коттартирмасдан суф силарга
+4   
25 фев 17:57:53
ФАН
Нодирхужа кизикмисиз, Динамо рахбарияти хам анойи эмас, айтган "Биз СУППЕРЛИГА га тайёр эмасмиз, Регламент талабига жавоб бера олмаймиз"- дейишган.
Юкоридан:- Супперда уйнайсан, тамом- вассалом, бу ёгини менга куйиб бер, бизда качон РЕГЛАМЕНТ ишлаган хе АХМОК)))- деган булса наилож рози булишганда бечора рахбарлар.
+4   
25 фев 17:40:45
Begzod pitnak
Xorazm va qoraqalpogiston futboliga qachon etibor boladi zavod fabrikalar ishlab yotibdi ln futbol bn xech kimni ishi yoq. Man shuni aniq bilaman agar xorazm super ligaga chiqsa stadion muxlislar bn toladi
+4   
25 фев 17:04:29
нефти 91-95
У.Ахмаджонов ченпионатимизни кумиб ташладингизку эркакмисиз
+4   
25 фев 16:40:47
Khorezm United
Hurmatli yurtdoshla! UFA va PFLdagilar biz muxlislarni ustimizdan kulgandek qilib, sport prinsiplariga amal qilmasdan o'zlari xoxlagan ishni qilib yurganliklari uchun (nohaqlik yo'l bilan Dinamo, Surxonni Superligaga chiqarishdi), biz muxlislar Toshkentliklar bo'ladimi boshqa viloyatliklar bo'ladimi umuman hech kim hatto fan klub azolari ham umuman stadionlarga kirmasligimiz kerak. Hatto tekinga bo'lsa ham umuman bittayam muxlis stadionlarga kirmasligi kerak. Biz muxlislar mana shunday tarzda UFA va PFLdagilarga otvet qaytarishimiz kerak.
+4   
25 фев 16:39:48
Shaxzodbek Yusupov
Qani Diyor dgankittakonimz Turgunboyevi iwida kotta gapirudi. Maqolalari otkirgina edi. Chiq endi tuwuntr reglamentini. Istiqloli sndirdilar muttahamlik qlb. Nma Mashal bnistiqlol ugaymi yo ular pul bermadimi sanlarga
+3   
25 фев 20:53:21
HAMMAH STAR
Dustlar aytishadiku xalq eng kucli armiya deb kelilar futbooll stadionlariga qadam bosmaylik qacongaca quğircoq bulamz bularni qulida SH.Mirziyoyiv muxtaram prizdentimz xalq ustuforligini 1 uringa quygan nega bular unday qiliwmayabdi nega biz soğinmadikmi mashal istiqlol soğinmadimi qacongaca chetelga qarab iw kuramz ularda bor meya bzda yoqmi fediratsiya futbolni tuwunmasa kursini buwatsin tuwunadigani topiladi szlarga oson bupqoldi hohlagan iwini qilasan bollaringga puldan $ devan qibirib bulding xalqni ham uylaylar proligani yuqotilar axmatjonivni tomorqasida faqat xoxlagan klub yetiwtrsin dustlar bularni topiri bilan yuqotaylik GANDIY BUYUK BRITANYANI AQLI BILAN YENGAN DUKONIDAN NARSA OMAGAN ENGILISLARNI NARSA MAXSULOTLARINI OMAGAN VA ENGILSLAR KEYN CIQB KETIWGAN

BIZ HAM WUNDAY QILAYLIK FUTBOL STADIONLARIGA TUSHMAYLIK UZLARI UTKIZA VERIWSIN UYINLARINI WUNDA XALQ BILAN HAM GAPLAWIWADI QANI BULAR XALQ BILAN GAPLAWIWDIMI AGAR PUL OMASDAN XALOL BUSA CEMPIONATI BIROR STADIONGA BORB SAVOL JABOB QILSIN BUTUN XALQ OLDIDA ATIGA 12TA KLUBIMZ BOR 30 KLUB BUSA 30TA STADIONGA BORIWSIN XALQ NMANI XOXLAVOTTI EWITIWSIN KURKURONA IW QILMASDAN

XATTOKI PRIZDENTIMZ TUMAN QIWLOQLARGA UZLARI BORYABDI NEGA BULAR BORMAYDI DUSTLAR STADIONLARGA KIRMAYLIK ILTIMOS UZILARNI KLUBLARILAR UYNASA HAM SUPERDA IWLAYOTGAN KLUBLAR XALQIMZ QANDAY AXIL INOQ LEGINI KURSATIB QUYAYLIK BIR YELKADAN BOSH CIQARIB XARAKAT QILAYLIK KURAMZ BULARNI KEYN

BIZ UZBEKistonmz uzbek xalqi qandayligini bularga kursatib quyaylik
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг