"Динамо" ўз тарихида иккинчи бор Самарқандда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади

Narzulla Saydullayev
13 окт 2015, 11:21
Кеча олий лиганинг 25-турида "Динамо" клуби ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди.
Ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Шу тариқа, "Динамо" ўз майдонида бу жамоа билан ўйинларда иккинчи бор дуранг қайд этди.

Кечаги кунга қадар “Бунёдкор” ушбу рақиб майдонидаги 8та ўйиннинг 7тасида ғолиб бўлганди. Битта учрашувда (2007 йил) Самарқанд клуби ўз майдонида дуранг ўйнаганди.

Самарқандда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
12.10.2015 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:1
06.04.2014 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:2
18.04.2013 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:3
21.05.2012 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
15.04.2011 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
12.09.2010 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:2
01.03.2009 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:1
26.10.2008 «Динамо» - «Бунёдкор» 0:4
28.04.2007 «Динамо» - «Бунёдкор» 1:1

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›