UZ

Сўнгги янгиликлар

03:45Саудия Арабистони чемпионати. Сенсация қайд этилмади, "Ал Қодисия", "Ал Таавун" ва "Ал Ҳилол" ғалабага эришди  0 03:24Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлди  83 03:20А Серия. "Рома" ва "Милан"да ғалаба  0 03:00Африка кубоги. Сенегал экстра таймлардан сўнг Марокашни енгиб, бош совринга эга чиқди, Диас 90+24 дақиқада пенальтидан гол ура олмади  33 02:44Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 19 январдан навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 00:13АПЛ. "Астон Вилла" ўз уйида "Эвертон"га мағлуб бўлди ва иккинчи ўринга чиқиб олиш имкониятини бой берди  5 23:14“Динамо” уругвайлик Бразилни ўз сафига қўшиб олди. У Ўзбекистон чемпионатидаги илк уругвайлик футболчига айланди  4 23:02Ўзбекистон U-17 терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинига киришди  17 22:13Ла Лига. Серлотнинг голи "Атлетико"га Мадридда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  1 22:07Бельгия Про лига. "Антверпен" меҳмонда чемпионат аутсайдерига мағлуб бўлди, Ўринбоев узоқ муддатдан сўнг қайдномага киритилди  7 21:39Ўртоқлик ўйини. “Навбаҳор” Сербия жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  16 20:58БАА Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Бани Яс" ва "Ал Батаэҳ" ўзаро дуранг ўйнади  3 20:32"Қизилқум" Тошкентда қирғиз жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  2 20:20Эрон Про лигаси. "Ўзбек дербиси"да "Истиқлол" ва "Трактор" ўзаро нурсиз дуранг ўйнади  4 19:06"Ман Сити" Эчеверрини мавсум охиригача "Жирона"га ижарага берди. Хавбекнинг "Байер"даги ижара муддати муддатидан олдин тўхтатилди  2

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "2014 йил футболчилик фаолиятимни тугатаман"

"Машъал"нинг бир неча йиллик сардори Дилявер Ваниев ҳам кечаги тадбир давомида "CA"га интервью беришга вақт ажратди.
- Жамоа бу йил биринчи лигада иштирок этди. Олий лигага қайтишга сиз қанчалик ишонгандингиз?
- Шахсан мен бунга шубҳа қилмагандим. Сабаби олий лига ва биринчи лига ўртасидаги фарқни билардим. Фақат мен олий лигага 6 тур қолганида чиқамиз деб ўйлагандим, якунда эса 4 тур қолганида элита масаласини ижобий ҳал қилдик.

- 2013 йилги мавсумда кўплаб ўйинларни ўтказиб юбордингиз. Бу нима билан боғлиқ?
- Биласизми, шу йилга қадар деярли барча ўйинларда иштирок этардим, ҳатто алмаштирилмасдим ҳам. Аммо жорий йилда олган жароҳатим туфайли 10та турни ўтказиб юборишга мажбур бўлдим. Кўпчилик мендан кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнайсизми деган саволни бермоқда. Шуни маълум қилишим мумкинки 2014 йил менинг футболчилик фаолиятимдаги охирги мавсум. 2015 йил футбол ўйнамаслигим аниқ. Янги йилда клубда ёрдамчи мураббий бўлишга рухсат берувчи лицензияни оламан. "Машъал"дагилар ҳозир менга мураббийлар ёки клуб тизимидан иш таклиф қилишмоқда. Бу ҳақда кейинги йил ўйлаб кўраман.

- "Машъал" яна олий лигага қайтди. Клуб олдига қандай вазифалар қўйилмоқда?
- Мухлислар клубимиздан олдинги даврларни кутмоқда. Лекин реал олиб қарасак совринли ўринлар учун курашадиган ҳолатда эмасмиз. Аммо бу дегани яна олий лигада жон сақлаш учун курашамиз дегани эмас. Ўз майдонимиздаги барча ўйинларда исталган жамоага қарши жанг қиламиз. Менимча жамоамиз мусобақа жадвалининг ўрталарида юришга ҳақли.

- Айтиб ўтганингиздек келаси мавсум футболчилик фаолиятингиздаги сўнггиси бўлар экан. Айтингчи клуб келажаги бўлган ҳимоячилар ҳақида нима дея оласиз?
- Тан олиш керакки, йилдан-йилга "Машъал"да рақобат кучайиб бормоқда. Таркибга кириш осон бўлаётгани йўқ. Сўнгги йилларда академиямиздан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. Улар бу йил биринчи лигада яхши ўйин намойиш этди, энди уларнинг ҳақиқий кучини олий лигада кўрамиз.

- Ҳимоячилар орасида айнан қайсиларни ажратиб кўрсатган бўлардингиз?
- Шерзод Файзиев бу йил анча ўсишга эришди. Унда кучли ҳимоячи бўлиш учун барча ҳислатлар мавжуд. Фақат ўсишдан тўхтаб қолмаса бўлди. Бундан ташқари Искандар Шойқулов ҳам ўзини кўрсатди.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика