UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38“Реал” Кейн учун 226 млн евро беришга тайёр  1 07:21Санчес “МЮ”да тиббий кўрикдан ўтди, трансфер бугун эълон қилинади  1 03:00Olamsport: Теннисчимиз Australian Open'да иккинчи даврага чиқди, "Дэвис Кубоги". Ўзбекистон терма жамоаси кимга қарши бошлайди?  0 02:42Гвардиола жамоаси чемпион бўлиши учун нечта учрашувда ғолиб чиқиши кераклигини айтди  7 02:19Германия чемпионати. Аутсайдер “Кёльн” кетма-кет учинчи ғалабасини нишонлади  2 01:04Антонио Конте: “Биз бугун аъло даражада жамоавий ўйин кўрсатдик”  8 00:40Жозе Моуриньо: “Ўйлашимча, Алексис “МЮ”га ўтади, аммо...”  15 00:26АПЛ. “Манчестер Сити” рақиб дарвозасига учта гол урди ва ўзи ҳисобини уч очкога тўлдирди  6 00:18“Бордо” янги бош мураббийи номини эълон қилди  1 00:12“Неймар “Лион”га қарши баҳсда “ПСЖ”га ёрдам бера олмайди  7 23:08“Пахтакор” Туркиядаги сўнгги назорат учрашувни ғалаба билан якунлади  44 22:58Испания чемпионати. “Атлетико” ўз уйида ғалабани сақлаб қола олмади  5 22:53Германия Бундеслигаси. “Фрайбург” “РБ Лейпциг” устидан иродали ғалабага эришди, “Байер” “Хоффенхайм”га имконият қолдирмади ва бошқа натижалар  3 22:22Англия чемпионати. “МЮ” сафарда, “Арсенал” ўз уйида ғалабага эришди ва бошқа натижалар  22 21:53Жавоҳир Соҳибов ва россиялик футболчи "Навбаҳор"га келди  32

Дилшод Жабборов: "Шахтёр" билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик" Янгиликлар

Дилшод Жабборов: "Шахтёр" билан ўйинда камида дурангга лойиқ эдик"

Хабарингиз бўлса керак, Тошкентнинг "Локомотив" клуби айни дамда БААда йиғин ўтказмоқда.
Тайёргарлик босқичи қандай кетаётгани ва ўтказилган синов-назорат учрашувлари ҳақида билиш учун жамоа плеймейкери Дилшод Жабборов билан боғландик.

- Дилшод ака, аввало жамоангизнинг хорижда ташкил этган мазкур йиғини ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз?
- Айтишим мумкинки, йиғин кўнгилдагидек ўтмоқда. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Ҳамма футболчилар машғулотларда бир-тану бир-жон бўлиб тер тўкмоқда.

- Мураббийлар штаби машғулотларда кўпроқ нималарга урғу бермоқда?

- Энг аввало жисмоний жиҳатдан юқори даражага чиқиш учун мехнат қиляпмиз. Қолаверса тўп билан ҳам ишлаяпмиз.

- "Шахтёр"га қарши кечган баҳс хусусида нима деган бўлардингиз? Умуман олганда шу кунгача ўтказилган синов-назорат учрашувлари сизда қандай таассурот қолдирди?
- Назаримда "Шахтёр"га қарши ёмон тўп сурмадик. Биласизми бу ўйинда биз камида дурангга лойиқ эдик. Хитойликлар билан кечган учрашувда ягона гол ўйин тақдирини хал қилди. Лекин бу баҳсда ҳам яхши ўйнагандик, менимча. Қозоғистоннинг "Қайрат" клуби билан эса тенг кураш остида кечган ўйинни ўтказдик.

- Нима деб ўйлайсиз, бундай юқори савиядаги жамоаларга қарши ўйин ўтказиш қанчалик фойда келтирмоқда?

- Албатта, бу ўйинлар бизга катта тажриба беради. Айниқса ОЧЛдаги ўйинлар олдидан қандай кучга эга эканлигимизни кўрсатиб беради.

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол: Лутфулла Тўраев билан бўладиган рақобат тўғрисида нима дейсиз?
- Асосий таркибда мунтазам равишда ўйнаш учун биргина Тўраев билан рақобатлашмайман. Ундан ташқари мен ўйнайдиган позицияда яна бир нечта кучли футболчилар бор.  Мураббий кимнинг ўша кунги холати яхши бўлса, шуни бошланғич таркибига киритади.

- ОЧЛ плей-офф босқичида "Локомотив"га 8 февраль куни "Қувайт СК" (Қувайт) ёки "Ал-Шабаб" (Ироқ) рақиблик қилади. Шахсан сиз бу жамоаларнинг қай бири тўқнаш келишни истардингиз?

- ОЧЛда кучсиз жамоалар бўлмайди. Шунинг учун уларни аълоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Менга қайси клуб билан рўбарў келишнинг аҳамияти йўқ. Муҳими қайси рақиб бўлса ҳам ўз майдонимизда керакли натижани қўлга киритиш.

Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  575
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  170
2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS) 2017 йилнинг энг қизиқ 7та футбол ўйини (Android/iOS)
Андроид смартфонлар ёки Apple компаниясининг iOS тизимида ишловчи...  87
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг