Дилшод Раҳматов: "Ҳозирги даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқори"
14 апр 2022 21:51
Янгиликлар
Дилшод Раҳматов: "Ҳозирги даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқори"
Бундан бир неча соатлар олдин Ўзбекистон футзал терма жамоаси Бишкекдаги Осиё чемпионати саралаш баҳсларини якунлаб, юртимизга қайтиб келди.
Сайтимиз мухбири Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида бир нечта футзалчимиздан фикр олди. Қуйида Дилшод Раҳматовнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрган эдик. Биласиз, Осиё чемпионатига босқичма-босқич чиқилади. Худога шукрки, саралашдан ўтиб олдик. Тўғрисини айтиш керак, даражамиз Непал, Афғонистон, Тожикистондан юқорироқ. Улардан кучлимиз, деб ўйлайман. Шу боис ўйинларда унчалик катта қийинчиликка дуч келмадик. Кейинги ой Осиё чемпионатига қуръа ташланади. Мазкур мусобақага чемпионлик учун борамиз.
Осиё чемпионатида ҳар бир рақиб кучли ҳисобланади. Агарда финалгача етиб борсак, Эрон билан тўқнаш келишимиз эҳтимоли юқори", – дейди Дилшод Раҳматов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради
Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"
Фикрлар