UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  6 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  7 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  6 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  5 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  5 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  10 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0

Дилшод Нуралиев: “Мавсумга тайёргарликни давом эттиряпмиз” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Мавсумга тайёргарликни давом эттиряпмиз”

Шу кунларда биринчи лигада иштирок этадиган “Пахтакор-2” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бу жамоанинг тайёргарлиги тўғрисида бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
- Бу йил биринчи лигада қатнашадиган “Пахтакор-2”нинг мавсумга тайёргарлиги қандай кечмоқда?
- Январь ойидан машғулотлар ўтказишга киришганмиз. Дастлаб асосан ёш футболчиларни кўрикдан ўтказдик. Чунки юртимизда иқтидорли ёшлар жуда кўп ва уларга имконият бериш лозим. Назорат баҳсларида ёш футболчиларни текшириб кўрдик. Албатта, таркибнинг асосий қисмини академиямиз тарбияланувчилари ташкил қилишади. Сафимизда ҳозир 1995, 1996 ва 1997 йилларда таваллуд топган футболчилар мавжуд. Улар биринчи лигида иштирок этиш орқали ўзларига зарур ўйин амалиётини тўплаб боришади. Футболчиларнинг бир-бирларини тушуниши ва жамоавий ўйин савиясини ошириш учун назорат ўйинларида майдонга тушишга ҳам эътибор қаратдик. ПФЛ Кубогида ҳам яхши иштирок этдик деб ўйлайман.

- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилади?

- Асосий вазифа кейинчалик асосий таркибга муносиб футболчиларни етказиб бериш. Ўйин тизимини асосий жамоага мос ҳолда олиб бориш. Бу орқали ўйинчилар асосий таркибга жалб этилганда кўникишда катта муаммоларга дуч келишмайди.

- Академия директори лавозимида ҳам иш олиб боряпсиз. Академияда қандай янгиликлар жорий этиляпти?
- Бу йилдан ҳар бир гуруҳ машғулотларини очиқ тарзда ўтказиб, академия ва клубимизга қарашли 16-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида фаолият кўрсатаётган мураббийлар билимини ошириб боришга ҳаракат қиляпмиз. Бунда мураббийлар бир-бирларидан турли янгиликларни ўзлаштириб боришади. “Пахтакор” академиясида барча ишларни талаб даражасида йўлга қўйишга уриняпмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика