

“Икки хил бўлим гувоҳи бўлдик. Биринчи бўлимда улар кучли эдилар. Улар тўпни жуда яхши ушлашди. Улар ўз имкониятларидан унумли фойдаланишди. Биз биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштиришимиз мумкин эди. Бироқ Гризманн ўз имкониятидан фойдалана олмади, кейинги ҳужумда эса ҳисоб 2:0 кўринишга келди.
Биз тўпга кам эгалик қилдик. Ўзимизга бўлган ишонч етишмади. Бугунги мағлубиятнинг асосий сабаби тўп билан кам бўлганимиз бўлди. Рақиб бизга тўп билан ўйнашга имкон бермади. Тўпсиз ҳаракат эса ҳужумлар сонини камайтиришга сабаб бўлади“, — деди Мадрид жамоаси устози.



