UZ

Сўнгги янгиликлар

14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  4 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  5 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  0 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  3 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  7 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  9 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  6 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  14 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  35

Диего Коста қизил карточка олган турда "Реал" 1 очко ишлади, "Барселона" эса Дембеле билан йирик ғалабага эришди (тур шарҳи) Янгиликлар

Диего Коста қизил карточка олган турда "Реал" 1 очко ишлади, "Барселона" эса Дембеле билан йирик ғалабага эришди (тур шарҳи)

8 январь куни "Малага" ҳамда "Эспаньол" ўртасида бўлиб ўтган баҳс ЛаЛиганинг 18-тур учрашувларига якун ясаб берди.

Атлетико Мадрид

Анхель Корреа - 18', Диего Коста - 68'

Примера Дивизион . 18-тур

06/01/2018, 16:00

0
:
2
Тугади

Хетафе

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 47106 томошабин

Бош ҳакам: Jose Munuera

45'
90'
14'  Шиме Врсалько
18'  Анхель Корреа
18'  Антуан Гризманн
24'  Люка Эрнандес
30'  Габи Фернандес
44'  Антуан Гризманн
45'  Стефан Савич
60'  Янник Феррейра-Карраско (Томас Партей)
62'  Диего Коста
68'  Диего Коста
68'  Шиме Врсалько
68'  Диего Коста
84'  Анхель Корреа (Хосе Хименес)
88'  Коке (Фернандо Торрес)
29'  Франсиско Портильо
45'  Кала
64'  Серхио Мора (Гаку Шибасаки)
64'  Франсиско Портильо (Альваро Хименес)
74'  Джене Даконам
74'  Анхель Родригес (Даниэль Пачеко)

"Атлетико" - "Хетафе" 2:0

"Матрасчилар" сафида Диего Коста яна майдонга тушди. Бу унинг қайтганидан сўнг ўтказган ЛаЛигадаги илк учрашуви бўлди. Диего Костанинг майдондалиги мезбонларга қўшимча имкониятлар яратди. "Атлетико" устунлиги остида ўтган баҳсда Анхель Корреа ва Диего Коста гол уришга мувафақ бўлишди, бироқ Мадрид клуби ўйинни бир киши кам бўлиб якунлади. Форвард 62-дақиқада рақибга тирсаги билан зарба бергани учун сариқ карточка билан жазоланган эди. 6 дақиқа ўтиб Диего Коста рақиб дарвозасини ишғол қилди ва уни нишонлаш учун футболчи мухлислар олдига борди. Натижада мухлислар орасида тиқилинч юзага келди ва ҳакам бу ишни нотўғри деб ҳисоблаб, форвардга иккинчи сариқ карточкани кўрсатиб, майдондан четлатди.


Валенсия

Хонас Рамальо - 27', Даниэль Парехо - 48'

Примера Дивизион . 18-тур

06/01/2018, 19:15

1
:
2
Тугади

Жирона

Кристиан Порту - 8'

Стадион: Estadio Mestalla, 27749 томошабин

Бош ҳакам: Давид Фернандес Борбалан

45'
90'
24'  Андреас Перейра
27'  Хонас Рамальо
35'  Эсекьель Гарай
48'  Даниэль Парехо
67'  Начо Видаль (Рубен Весо)
74'  Санти Мина (Лучано Дарио Вьетто)
76'  Жоффре Кондогбиа
82'  Андреас Перейра (Неманья Максимович)
85'  Неманья Максимович
86'  Габриэль Паулиста
8'  Кристиан Порту
8'  Хоан Мохика
16'  Хоан Мохика
27'  Кристиан Порту
46'  Алекс Гранелл (Борха Гарсия)
55'  Бернардо
65'  Пабло Маффео (Адай)
74'  Хоан Мохика (Марлос Морено)
76'  Кристиан Стуани
84'  Давид Тимор

"Валенсия" - "Жирона" 2:1

Каталония жамоаси бу турда турнир жадвалининг кучли учлигидан ўрин олган "Валенсия" меҳмони бўлди. "Жирона" баҳснинг 8-дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Кристиан Порту қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Баҳсдаги иккинчи голни ҳам "Жирона" урди, бироқ ўз дарвозасига. Хонас Ромальо қанотдан ерлатиб узатилган тўпни қайтаришга уринди, бироқ тўп унинг оёғига тегиб дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасида Хосе Гайя чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди, уни тўхтатишга уринган Пабло Маффео қўполлик ишлатди ва "Жирона" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 11 метрлик нуқта олдига яқинлашган Даниэль Парехо хато қилмади ва ўз жамоаси учун керакли 3 очкони олиб берди.


Лас-Пальмас

Хонатан Вьера - 32'

Примера Дивизион . 18-тур

06/01/2018, 21:30

2
:
1
Тугади

Эйбар

Фабиан Орельяна - 73', Серхи Энрик - 77'

Стадион: Estadio de Gran Canaria, 12059 томошабин

Бош ҳакам: Jose Luis Gonzalez

45'
90'
29'  Педро Бигас (Маурисио Лемос)
32'  Хонатан Вьера
42'  Дани Кастеллано
57'  Hernan Toledo
63'  Маурисио Лемос
67'  Момо (Таунаусу Пласерес)
71'  Серги Сампер (Хави Кастельяно)
18'  Серхи Энрик
31'  Анаиц Арбилья
60'  Андер Капа (Рубен Пенья)
71'  Иван Алехо (Фабиан Орельяна)
73'  Фабиан Орельяна
73'  Шарлес
77'  Серхи Энрик
77'  Хосе Анхель
80'  Серхи Энрик (Гонсало Эскаланте)
84'  Такаси Инуи

"Лас-Пальмас" - "Эйбар" 1:2

ЛаЛиганинг 18-турида "Лас-Пальмас" "Эйбар"ни қабул қилди. Пако Хемес шогирдлари баҳснинг охирида ғалабани қўлдан бой беришди. Аввалига Хонатан Вьера пенальтидан мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шогирдлари биринчи бўлимда ҳисобни тенглаштира олмаганидан ғазабланган Хосе Луис Мендилибар иккинчи бўлимда Иван Алехо ўрнига Фабиан Орельянани майдонга туширди ва бу ўзгариш фойда берди. Орельяна 73-дақиқада ҳисобни тенглаштирди, 4 дақиқадан сўнг Серхи Энрик "Лас-Пальмас" дарвозасини қўриқлаётган Леандро Чичизолани яна хафа қилди. Шундай қилиб, "Эйбар" уйга 3 очко билан қайтди.


Севилья

Виссам Бен Йеддер - 13', Симон Кьер - 40', Клеман Лангле - 67'

Примера Дивизион . 18-тур

06/01/2018, 23:45

5
:
3
Тугади

Бетис

Фабиан Руис - 1', Зухаир Феддаль - 21', Риза Дурмиси - 63', Серхио Леон - 65', Кристиан Тельо - 90'

Стадион: Estadio R. Sanchez Pizjuan, 40385 томошабин

Бош ҳакам: Jesus Gil

45'
90'
13'  Виссам Бен Йеддер
13'  Серхио Эскудеро
25'  Эвер Банега
40'  Симон Кьер
40'  Франко Васкес
57'  Франко Васкес (Хоакин Корреа)
67'  Клеман Лангле
67'  Hoлитo
69'  Hoлитo (Луис Муриэль)
73'  Серхио Эскудеро
80'  Клеман Лангле
85'  Себастьен Коршья (Пабло Сарабия)
1'  Фабиан Руис
1'  Хоакин
16'  Антонио Барраган (Франсис Герреро)
21'  Зухаир Феддаль
21'  Хоакин
33'  Франсис Герреро
60'  Хоакин (Кристиан Тельо)
63'  Риза Дурмиси
63'  Рияд Будебуз
65'  Серхио Леон
65'  Кристиан Тельо
66'  Зухаир Феддаль
68'  Аисса Манди
76'  Фабиан Руис (Виктор Камараса)
80'  Серхио Леон
86'  Кристиан Тельо
90'  Антонио Адан
90'  Кристиан Тельо

"Севилья" - "Бетис" 3:5

Шанба кунги ўйинларни "Севилья" ҳамда "Бетис" ўртасидаги баҳс якунлаб берди. Винченцо Монтелланинг ЛаЛигадаги илк баҳси омадсиз ўтди. Ўтган тур "Реал Сосьедад"дан 3та гол ўтказиб юборган "Севилья" 18-турда "Бетис"дан 5та гол еди. Виссам Бен Йеддер, Симон Кьер ва Клемент Ленглетларнинг голлари ҳам мезбонларни мағлубиятдан қутқара олмади. Севилья дербисида "Бетис" сафидан Фабиан, Феддаль, Риза Дурмиси, Серхио Леон, Кристиан Тельолар ўз номларини таблога ёздириб қўйишди.


Леганес

Габриэль - 75'

Примера Дивизион . 18-тур

07/01/2018, 15:00

0
:
1
Тугади

Реал Сосьедад

Стадион: Estadio Butarque, 6671 томошабин

Бош ҳакам: Xavier Estrada

45'
90'
46'  Жерар Гумбау (Хулиан Рамос Омар)
68'  Клаудио Бовю (Мигель Анхель Герреро)
75'  Габриэль
75'  Хавьер Эрасо
80'  Набиль Эль-Зар (Унаи Бустинса)
34'  Виллиан Жозе
65'  Серхио Каналес (Хуанми)
78'  Диего Льоренте (Кевин Родригес)
83'  Хабьер Прието (Хон Баутиста)

"Леганес" - "Реал Сосьедад" 1:0

Асьер Гаритано шогирдлари ЛаЛиганинг 18-турида "Реал Сосьедад"ни қабул қилишди. Тенг курашлар остида ўтган баҳсда мезбонлар ғалабага эришишди. Баҳс тақдирини 75-дақиқада Габриэль томонидан киритилган гол ҳал қилди. Ушбу муваффақиятдан сўнг "Леганес" турнир жадвалининг 9-ўрнига кўтарилди.


Барселона

Лионель Месси - 12', Луис Суарес - 38', Паулиньо - 90'

Примера Дивизион . 18-тур

07/01/2018, 19:15

0
:
3
Тугади

Леванте

Стадион: Camp Nou, 54617 томошабин

Бош ҳакам: Carlos del Cerro

45'
90'
12'  Лионель Месси
12'  Жорди Альба
38'  Луис Суарес
38'  Серхи Роберто
67'  Усман Дембеле (Нелсон Семеду)
76'  Андрес Иньеста (Андре Гомеш)
85'  Серхи Роберто (Хосе Арнаис)
90'  Паулиньо
90'  Лионель Месси
8'  Джефферсон Лерма
31'  Серхио Постиго
62'  Джефферсон Лерма (Робер)
70'  Эммануил Боатенг
74'  Эммануил Боатенг (Нано)
83'  Джейсон (Саму Гарсия)
84'  Робер

"Барселона" - "Леванте" 3:0

160 млн. еврога Филиппе Коутиньони харид қилган "Барселона" ўзининг 23та учрашувлик мағлубиятсиз сериясини 24тага етказиб қўйди. Бу сафар Каталония клубининг қурбони "Леванте" бўлди. Марк-Андре тер Штегеннинг ишончли ўйини Мессининг голи ва голли паси баҳс йирик ҳисобда якунланишини таъминлади. Паулиньо ушбу учрашувда ўзининг ЛаЛигадаги 7-голини урди. Каталонияликлар кучайишда давом этмоқда.


Вильярреал

Энес Унал - 30'

Примера Дивизион . 18-тур

07/01/2018, 21:30

1
:
1
Тугади

Депортиво

Флорин Андоне - 84'

Стадион: Estadio de la Ceramica, 15441 томошабин

Бош ҳакам: David Medie

45'
90'
28'  Виктор Руис
30'  Энес Унал
30'  Карлос Бакка
54'  Альваро Соберон
64'  Саму Кастильехо (Денис Черышев)
76'  Даниэль Раба (Виктор Мойя)
77'  Карлос Бакка
77'  Марио Гаспар
60'  Гильерме Гильерме
60'  Карлес Хиль (Эмре Чолак)
72'  Луисиньо
77'  Сидней
78'  Педро Москера (Борха Валье Балонга)
84'  Флорин Андоне
84'  Сидней
85'  Адриан Лопес (Бруну Гама)

"Вильярреал" - "Депортиво" 1:1

Кўпчилик ғалабасини тахмин қилган "Вильярреал" умидларни оқлай олмади. 30-дақиқада Энес Унал "сариқ сувости кемаси"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. "Депортиво" иккинчи бўлим охирида узоқ кутилган ҳужумни амалга оширди. Сиднейдан тўпни қабул қилган Флорин Андоне дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасига бир очко совға қилди.


Атлетик Бильбао

Хабьер Эчеита - 8', Ариц Адурис - 64'

Примера Дивизион . 18-тур

07/01/2018, 21:30

0
:
2
Тугади

Алавес

Стадион: San Mames Barria, 41070 томошабин

Бош ҳакам: Pablo Gonzalez

45'
90'
8'  Хабьер Эчеита
8'  Маркель Сусаета
53'  Маркель Сусаета
64'  Ариц Адурис
79'  Хабьер Эчеита
80'  Рауль Гарсия (Беньят Эчеберрия)
83'  Оскар де Маркос (Иньиго Лекуэ)
90'  Ариц Адурис (Сабин Мерино)
12'  Альфонсо Педраса
21'  Бурги (Боян Кркич)
24'  Мартин Агиррегабирия
62'  Алексис
64'  Мунир Эль-Хаддади
66'  Томас Пина (Альваро Медран)
72'  Ибаи Гомес (Рубен Собрино)

"Атлетик" - "Алавес" 2:0

17та учрашувда дуранг ўйнамаган "Алавес" ЛаЛиганинг 18-турида ҳам рақиб билан муроса кўчасини танламади - мағлубиятга учради. "Атлетик" сафида Хабьер Эчеита ва Ариц Адурис ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишди ва ўйин мезбонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди.


Сельта

Даниэль Васс - 33', Макси Гомес - 82'

Примера Дивизион . 18-тур

07/01/2018, 23:45

2
:
2
Тугади

Реал Мадрид

Гарет Бэйл - 36', Гарет Бэйл - 38'

Стадион: Estadio Municipal de Balaidos, 20895 томошабин

Бош ҳакам: Jaime Latre

45'
90'
33'  Даниэль Васс
33'  Яго Аспас
67'  Уго Мальо
72'  Яго Аспас
73'  Неманья Радоя (Станислав Лоботка)
73'  Пионе Систо (Эмре Мор)
82'  Макси Гомес
82'  Даниэль Васс
88'  Яго Аспас
90'  Даниэль Васс (Хосабед)
36'  Гарет Бэйл
36'  Тони Кроос
38'  Гарет Бэйл
38'  Иcкo
44'  Каземиро
71'  Кейлор Навас
76'  Лука Модрич (Лукас Васкес)
77'  Иcкo (Матео Ковачич)
84'  Гарет Бэйл (Марко Асенсио)

"Сельта" - "Реал" 2:2

Кубок учрашувида "Барселона" билан дуранг ўйнаган "Сельта" ЛаЛигада "Реал" билан ҳам "дўст тутинди". Голларга бой ўтиши тахмин қилинган учрашув кутилганидек ўтди. 33-дақиқада Даниэль Васс мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди, "Реал" ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл эса 36 ва 38-дақиқаларда иккида гол уриб, "Сельта"ни ҳавотирга солиб қўйди. 71-дақиқада Кейлор Навас Япо Аспасни йиқитиб, мезонларга пенальти тепиш учун имконият яратди. Бироқ Аспас 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Шунга қарамай ҳужумларни тўхтатмаган "Сельта" ўз мақсадига эришди. 82-дақиқада биринчи гол муаллифи Вассдан тўпни қабул қлган Максимилиано Гомес Навас дарвозасини ишғол қилди ва баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Зинедин Зиданнинг ЛаЛигадаги ишлари борган сари ёмонлашмоқда. 18-турдан сўнг "қаймоқранглилар" турнир жадвалининг 4-ўрнини эгаллаб туришибди.


Малага

Примера Дивизион . 18-тур

09/01/2018, 00:00

1
:
0
Тугади

Эспаньол

Серхи Дардер - 6'

Стадион: Estadio La Rosaleda, 12357 томошабин

Бош ҳакам: Антонио Матеу Лахоз

45'
90'
7'  Хосе Ресио
59'  Адальберто Пеньяранда (Борха Бастон)
59'  Гонсало Кастро (Хавьер Онтиверос)
69'  Кеко (Хуанпи)
78'  Диего Гонсалес
3'  Давид Лопес
6'  Серхи Дардер
6'  Серхио Гарсия
32'  Марио Эрмосо
62'  Виктор Санчес (Дидак Вила)
65'  Лео Баптистао (Пабло Пьятти)
81'  Хави Фуэго
90'  Серхи Дардер (Эстебан Гранеро)

"Малага" - "Эспаньол" 0:1

18-турнинг сўнгги учрашуви душанба куни бўлиб ўтди. Хосе Мигель Гонсалес ва Кике Флорес жамоалари ўртасидаги баҳсда меҳмонлар уч очко билан уйга қайтишди. 6-дақиқада Серхи Дардер томонидан урилган гол Каталония клубига 3 очко тақдим этди. Ушбу ғалабадан сўнг "Эспаньол" турнир жадвалида 14-ўринни эгаллаб турибди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика