Диего Коста "бўри"га айланиши мумкин

Sherzod Nurmatov
31 дек 2020
Унинг хизматларига "Вулверхэмптон" қизиқиш билдиряпти.

The Times хабарига кўра, "Атлетико" билан шартномасини бекор қилган ҳужумчи АПЛга қайтиши мумкин.

32 ёшли испанияликка "Вулверхэмптон" даъвогар бўлиб турибди, жамоа аллақачон футболчи билан алоқага чиққан. "Бўрилар" футболчи билан мавсум якунлангунига қадар шартнома имзолашга тайёр. Шартнома бандига кўра, томонлар кейинчалик шартномани яна бир йилга узайтиришлари мумкин.

Маълумот учун, Коста ушбу мавсумда Ла Лиганинг 7 ўйинида 2 та гол урди.

Хабарларга кўра, "Вулверхэмптон" "Реал" ҳужумчиси Лука Йовичга ҳам қизиқиш билдирмоқда.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Times