Диего Коста: “Атлетико” тақдиримга аниқлик киритсин, клубга муаммо туғдирмоқчи эмасман”

Eldor Akmurzayev
27 сен 2020, 22:00
“Матрасчилар” форварди Диэго Коста клуб раҳбариятидан норози бўлмоқда.

“Клубдагилар муаммо туғдиришни хоҳламаётганимдан хабари бор. Раҳбариятдагилар билан суҳбатлашганман. Агар улар мени сотишни хоҳлашса – бемалол. Бордию шартномани бекор қилмоқчи бўлишса – марҳамат”, дея айтган Коста.

Эслатиб ўтамиз, Диего бугун Ла Лига 3-тури доирасида ўтган “Гранада”га (6:1) қарши баҳсда гол урди ва 70-дақиқада Луис Суаресга алмаштирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/rubenuria