Дидье Дешам: "Погба тўпурар эмас"

Aslanov Jasurbek
13 ноя 2016, 14:16
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамнинг таъкидлашича, у Поль Поггбадан кўп гол кутмайди.

"У тўпурар эмас. Погба гол уриши мумкин, аммо ундан бу нарсани кутмайман. Агар Поль гол урса, бу хатто яхши. Унга гол уриш ёқишини биламан, лекин бу жамоа ва мен Погбадан кутган нарса эмас.

"Манчестер Юнайтед"да у бошқа схема бўйича бошқа позицияда ўйнайди. Бизда эса у туфайли тўпни қайтариб оламиз" - дейди Дешам.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›