

"Биз "Кьево"га қарши ўйинни тезроқ унутиб, кейинги муҳим баҳсга тайёрланишимиз керак. "Ювентус"га кўплаб янги футболчилар келишди. Шу боис бир-биримизни тушуниб кетишимиз учун бироз вақт керак. "Кьево" билан ўйин жуда оғир кечди. Ўйинни ташкил этишдаги хатоларимиз устида иш олиб борамиз. Умуман олганда ёмон ўйнамадик. Шунчаки ғалаба қозона олмадик. Энди бизни жуда муҳим учрашув кутиб турибди. Европа чемпионлар лигасидаги ўйин мен учун ўзгача бўлади. "Манчестер Сити"га қарши баҳсга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз", - дейди Дибала.



