Дибала қачон сафга қайтади?

Sherzod Nurmatov
18 мар 2021, 00:47
Маълумотларга қараганда, у март ойида бошқа майдонга тушмайди.

"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала халқаро танаффусдан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи жароҳати сабабли 13 январдан бери ўйнамаяпти. 

27 ёшли ҳужумчи ушбу мавсумда барча турнирларда жами 16 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ҳамда 2 та голли узатмани қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›