

Мадриднинг "Атлетико" клуби аргентиналик форвардга қизиқиш билдирмоқда ва ёзда уни сотиб олмоқчи.
Маълумотларга кўра, ушбу трансфер учун "матрасчилар" 150-200 млн. евро сарфлашади, шартнома эса 5 йилга имзоланади. Мадридликлар нархни тушириш учун келишувга черногориялик ҳимоячи Стефан Савични қўшмоқчи.
Дибала 2017 йилнинг апрелида "Ювентус" билан янги шартнома имзолаган эди ва айни дамда А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчиларидан бири ҳисобланади.
Жорий мавсум "кекса синьора" ҳужумчиси барча турнирларда 35та ўйин ўтказди ва 21та гол уриб, 3та голли пас берди.



