Дибала бугун "Ювентус" билан янги шартномага имзо чекади

Alisher
24 сен 2021, 10:16
"Ювентус" ҳужумчи Пауло Дибала билан янги шартнома бўйича келишувга эришди.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, расмий ҳужжатлар бугун расмийлаштирилади.

27 ёшли аргентиналик футболчи 2025 йилга қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.

Дибала 2015 йилдан бери "Ювентус"да ўйнайди. 27 ёшли аргентиналик 2021/22 йилги мавсум 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›