Дибала Аргентина терма жамоасига чақирилмайди
18 май 2019 11:15
Янгиликлар
Дибала Аргентина терма жамоасига чақирилмайди
Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони тез кунда Америка Кубоги-2019 учун таркибни эълон қилиши керак.
Маълумотларга кўра, "Ювентус" форварди Пауло Дибала бу қайдномадан жой олмайди. Аргентина терма жамоаси мураббийлар штаби 25 ёшли футболчи клубида мавсумни суст ўтказгани учун Дибала хизматларидан воз кечишга қарор қилди. Шу билан бирга, футболчи миллий жамоа сафида ўзини кўрсата олмагани терма жамоадагиларга ёқмади.
Жорий мавсум Дибала "Ювентус" сафида 40та учрашув ўтказиб, 10та гол урди ва 6та голли пас берди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар