Диас: "Парагвай терма жамоасидаги барча ғалабага ишонган эди ва бу содир бўлди"

Aslanov Jasurbek
28 июн 2015, 15:49
Парагвай терма жамоаси бош мураббийи Рамон Диас Бразилия устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

"Шогирдларим ўйинидан кўнглим тўлди. Ғалаба учун йигитларга ва уларга ёрдам берган инсонларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Барчамиз ғалабага ишонган эдик.

Ўйиннинг охири жуда қизиқ бўлди. Иккала жамоа ҳам пенальтига етиб бормай ғалаба қозонишни истаган эди. Пенальтилар сериясида омад бизга кулиб боқди" - дейди Диас.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›