Ди Мария Месси ва ўзининг лақабини ошкор қилди

Sherzod Nurmatov
2 сен 2021
Аргентина терма жамоаси ва "Пари Сен-Жермен" аъзоси Анхель ди Мария Лионель Месси билан дўстлик алоқалари, ушбу мавсумдан бошлаб бир клубда ўйнаши ҳақида гапирди.

"Фаолиятимда гилосли торт: Месси билан бир клубда ўйнаш етишмасди.

Мен уни доим "гном" деб атайман. Бошидан эмас, дўст бўлганимиздан буён, албатта. У мени анчадан бери "лапша" деб чақиради, мен уни "гном" дейман. Ўйлайманки, ҳаммаси шундай қолади.

Мен унга оддий одам каби қарайман ва бу унга ёқади. У жамоат жойларида ўзини кўрсатишни хушламайди, шунинг учун ўзи билан яқин ва одатий муносабатга киришадиганлар билан мулоқот қилади. 

Агар сиз уни ўзга сайёраликдек қабул қилиб, муносабатга киришсангиз, у ўз қобиғига ўралиб олади, чунки бу унга ёқмайди. У дўстлари билан суҳбатлашишни, барбекюга боришни, суҳбатлашишни, кулишни яхши кўради.

Интервьюларда ҳамиша уни ўзга сайёралик деб айтаман, чунки ростан шундай, у дунёдаги энг зўри. Лекин биз учун у Лео, "гном" ва биз унга ана шундай муносабатда бўламиз", – деди ди Мария.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: TyC Sports