Дэвид Бэкхэм шахсий футбол клубини ташкил қилмоқчи

Narzulla Saydullayev
3 июн 2013, 16:00
Англия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бэкхэм шахий футбол клубини тузмоқчи эканини айтиб ўтди.
- Ўйлашимча, бу яқин орада амалга ошади. Жанубий Флоридада футбол клуби очсам зўр бўларди. Майами спорт шаҳри, маҳаллий мухлислар мамлакатдаги энг зўрларидир, — дейди Бекхэм АҚШ матбуоти.

Клубни ташкил қилишда Бэкхэмга боливиялик миллиардер Марсело Клауре ёрдам беради. Унга «Боливар» клуби тегишли. Олдинроқ «Манчестер Сити» хўжайини шайх Мансур АҚШда «Нью-Йорк Сити» деб номланувчи клуб тузмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққанди.

38 ёшли Бэкхэм футболчилик фаолиятини якунлаганини айтиб ўтди. Инглиз футболчисининг сўнгги клуби «ПСЖ» бўлди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф