Деулофеу "Милан"га қайтишга яқин турибди

19 авг 2020, 21:51
"Уотфорд" ҳужумчиси Жерар Деулофеу фаолиятини "Милан"да давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда calciomercato.com хабар қилди. Таъкидланишича, 26 ёшли испаниялик футболчининг ўзи Италияга қайтишга тайёр. Барчаси клублар ўртасидаги музокараларга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, Деулофеу 2017 йилда айнан "россонерилар" таркибида тўп тепган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: calciomercato.com