Дешам: “Гризманндан хавотирда эмасман”
13 июл 2020 08:55
Янгиликлар
Дешам: “Гризманндан хавотирда эмасман”
Франция терма жамоаси устози Дидье Дешам Антуан Гризманнинг “Барселона”даги ҳозирги ҳолатидан хавотирда эмаслигини билдирди.
“Гризманнинг ҳозирги ҳолати мени ташвишга солаётгани йўқ. Унинг имкониятларига шубҳа билан қарамайман. Улар муҳокама қилинмайди. Барча ўйинчиларда ҳам қийин даврлар бўлади. У буни енгиб ўтишга қодир”, — дейди Дешам.
Маълумот учун, Гризманн Ла Лиганинг сўнгги 12 та ўйинида атиги 1 та гол урди. У 2019/20 йилги мавсум “Барселона” сафида 46 та ўйинда қатнашиб, 15 та гол уришнинг уддасидан чиқди. Антуаннинг каталонияликлар билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар амалда бўлади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар