

23 ёшли ҳимоячи Ибраима Конате терма жамоа либосида илк учрашувини ўтказди. Дидье Дешам бошқарувида бу французлар таркибида дебют қилган 65-футболчига айланди ва у мазкур ўзига хос натижа бўйича терма рекордини янгилади. У 2012 йилдан бери Франция ТЖ мураббийи лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Аввалги рекорд (64 дебютант) эса Мишель Идальго томонидан 1974-1984 йиллар оралиғида қайд этилганди.



