Денис Иванков "Насаф"га қайтди

Mirjalol Normatov
23 апр 2021
Тажрибали мутахассис, Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков "аждарлар" сафида яна қайта иш бошлади.

"Ўзингизга маълум, Денис Иванков 2013-2018 йиллар оралиғида жамаозмизда фаолият олиб борган ва ва шу вақт ичида кўпгина дарвозабонларнинг етишиб чиқишига ўз ҳиссасини қўшган эди. Ҳозирги кунда жамоамиз дарвозабонлари Умиджон Эргашев ҳамда Aбдувоҳид Неъматовнинг порлаб чиқишида ҳам Иванковнинг  меҳнатлари катта бўлган. 

Шу кунгача бош жамоада давозабонларимизни шуғуллантириб келган Aслиддин Ҳасанов “Насаф” U-21 жамоасида ёш дарвозабонлар билан ишлашда давом этса, Денис Монин эса футбол мактабида ўз фаолиятини давом эттиради", - деб ёзилади клуб матбуот хизмати хабарида.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: "Насаф" матбуот хизмати