

“Daily Mail” хабарига кўра, “Челси” клуби “Лион”дан 23 ёшли ҳужумчи Мусса Дембелени сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу фақат “аристократлар”га қўйилган трансферлар тақиқи олиб ташлангандан сўнг рўй бериши мумкин. Дембелега аввалроқ “Манчестер Юнайтед”нинг асосий даъвогар сифатида кўрилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, Дембеле жорий мавсум Лига 1 да 11 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга эришди.



