Дембеле "Лион"да қолади

22 янв 2020, 23:14
"Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле қишки трансфер мавсумида жамоани тарк этмаслигини таъкидлади.

"Мен "Лион" футболчисиман. Қишда бу ердан кетаман деб ўйламайман, мавсум якунига қадар шу ерда қолмоқчиман. Атрофимда турли миш-мишлар тарқалмоқда, аммо мен ўйинга кўпроқ эътибор қаратишни афзал биламан", — деди ҳужумчи Goal.com сайтига.

Эсоатиб ўтамиз, аввалроқ 23 ёшли футболчининг МЮ сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com