Деле Алли мавсум охиригача "Бешиктош" сафида ўйнамайди. Мураббий ундан мамнун эмас

Оқил Абдубарноев
16 мар 2023, 23:54
Деле Алли мавсум охиригача "Бешиктош" сафида ўйнамаслиги мумкин.

Қайд этилишича, жамоа бош мураббийи Шенол Гунеш футболчининг савиясидан норози ва ортиқ у билан ҳисоблашмоқчи эмас.

Катта эҳтимол билан Алли ижара муддати якунлангач, мавсум сўнгида "Эвертон"га қайтади.

Жорий мавсум 26 ёшли ярим ҳимоячи Туркия чемпионатида 13 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Takvim

Сўнгги янгиликлар

Барча ›