Де Хеа Шмейхель рекордини янгилади
10 июл 2020 08:32
Янгиликлар
Де Хеа Шмейхель рекордини янгилади
МЮ посбони АПЛ 34-тури доирасида “Астон Вилла”га қарши баҳсда (3:0) асосий таркибда майдонга тушди.
Бу орқали Давид де Хеа МЮнинг клуб тарихидаги хорижлик футболчилари орасида энг кўп ўйин ўтказган ўйинчига айланди. “Астон Вилла”га қарши баҳс испаниялик посбон учун “қизил иблислар” либосидаги 399-ўйин бўлди. Бу орқали у даниялик Петер Шмейхелни (398) қувиб ўтди.
Маълумот учун, де Хеа 2011 йилдан бери МЮ шарафини ҳимоя қилиб келади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Хетафе"га мағлуб бўлиб, чемпионлик пойгасида "Барселона"ни ўзидан узоқлаштирди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Роналду оиласи билан бирга Саудия Арабистонини тарк этди
Мухлислар ташрифи. Энг кам мухлис "Локомотив"да, энг кўпи эса...
Фикрлар