Де Хеа "Реал"га ўтиши ҳақида: "Пересда менинг телефон рақамим бор деб ўйламайман"

Aslanov Jasurbek
14 июн 2018, 10:23
"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа "Реал"га ўтиш эҳтимолига баҳо берди.

"Флорентино Пересда менинг рақамим бор деб ўйламайман. "Реал" дарвозабони бўламанми, йўқми, билмайман. Бироқ бир нарса аниқ: Манчестерда мени ҳамма нарса қониқтиради.

Ҳар бир футболчи каби мен ҳам соврин ютишни истайман. Уларни МЮда қўлга киритиш мумкин, бироқ бироз ўсишимиз керак. Биз йирик клубмиз, иккинчи ўрин биз учун эмас. Клубни буюклаштиришимиз керак" - дейди де Хеа.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena Cope