De Telegraaf: Ван Гинкел мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди

26 сен 2013, 09:21
"Челси" ярим ҳимоячиси Марко ван Гинкел тиззасидан олган жиддий жароҳати туфайли мавсум сўнггига қадар сафдан чиқди.
20 ёшли голландиялик ярим ҳимоячи Англия Лига Кобоги доирасидаги  "Суиндон"га қарши ўйиннинг 10-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Бугун ван Гинкел тиббий кўрикдан ўтди ва унинг натижаларига кўра футболчи 9 ой давомида футбол ўйнай олмаслиги маълум бўлди.

Манба: sports.ru